- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 342
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилади. Тегишли қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси 15-моддасидаги (Турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш) “туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорига биноан” деган сўзлар “туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимларининг рухсатномасига биноан” деган сўзлар билан алмаштирилади.
15-модданинг амалдаги таҳририга кўра, яшаш учун яроқли бўлган турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказишга йўл қўйилмайди. Алоҳида ҳолларда, турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш мулкдорнинг ёки у ваколат берган органнинг (шахснинг) аризасига кўра туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорига биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Манба:Kun.uz
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 378
Кармана тумани "Сардоба" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Наврўз" маданият уйида "Кўринг, ҳавас қилинг, ибрат олинг!" шиорида давра суҳбати бўлиб ўтди. Учрашув "Оила" мадҳияси билан очилиб, оила пойдевори мустаҳкам бўлсагина жамият кўзгудек ёруғ бўлиши ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда инновацион мактабнинг ўрни катта аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида “Оила” маркази туман бўлими раҳбари Г.Джалилова ва туман тарғиботчилар гуруҳи раҳбари Т.Халиловалар ўз сўзларида такидлаб ўтди. Давра суҳбати давомида 30-40 йилдан ортиқ яшаган ибратли оилалардан Н.Шукуруллаева, А.Мусаевалар ўз ҳаёт тажрибаларини бўлишдилар. Тадбирда ҳудуд "Наврўз" маданият уйининг болалар фольклор жамоаси томонидан миллий халқ уйинлари ва миллий қадриятларимиз намойиш этилиб, миллий ҳунармандчиликдан каштачилик ва зардузчиликлардан сўзана, чопон ҳамда бошқа қўл меҳнатлари ҳам намойиш этилди.
Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
18.12.2019 й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 416
Бугун 16 декабрь куни Ёшлар Иттифоқи томонидан ташкил этилган “Таҳсин” мукофотининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур маросимда турли соҳа вакиллари қатори ўзбек спортчилари ҳам эътироф этилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг “Ростов” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳамда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони Кумуш Файзуллаева спорт соҳасида мамлакат нуфузини кўтаришда қўшаётган ҳиссаси учун “Таҳсин” мукофоти билан тақдирланди.
Спортчиларимизга ушбу совринни таниқли спорт шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ҳамда енгил атлетика бўйича Олимпиада чемпиони Оксана Чусовитиналар топширишди.
Мукофот совриндорларига 10 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти, диплом ва махсус статуеткалар топширилди.
Манба: Uza.uz
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 363
Жорий йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Mирзиёев “Mактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонунни имзолаган эди.
Қонунда давлат ҳар бир боланинг умумий ўрта таълим ташкилотига ўқишга киришидан бир йил олдин давлат мактабгача таълим ташкилотларида умумий ўрта таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқини кафолатлаши белгиланган.
Шунингдек, ҳужжатда мактабгача бўлган ёш ва унинг қай тартибда тоифаланиши аниқ белгилаб қўйилган.
Хусусан, мазкур қонунда мактабгача бўлган ёш ва унинг даврлари қуйидагича:
• Гўдаклик (туғилганидан бир ёшгача);
• Илк болалик (бир ёшдан уч ёшгача);
• Mактабгача бўлган кичик ёш (уч ёшдан тўрт ёшгача);
• Mактабгача бўлган ўртача ёш (тўрт ёшдан беш ёшгача);
• Mактабгача бўлган катта ёш (беш ёшдан етти ёшгача).
Манба: Uza.uz
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 431
Кармана туманидаги 1 сонли мактабда "Оила муқаддас" мавзусида 11 синф ўқувчилари билан маънавий соат ўтказилди. Унда туман "Оила" маркази раҳбари Г.Джалилова ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиланинг инсон ҳаётидаги ўрни, оилага муносабат мавзуларида хаётий мисоллар билан маъруза қилди. Ёшларнинг олдига қўйган мақсадларга эришиш тўғрисида ибратли ҳикоялар келтирилиб муҳокама қилинди. Шунингдек, тадбирда туман маънавият маърифат маркази раҳбари Б.Савуров, "Саломатлик" маркази раҳбари Ш.Давроновлар иштирок этиб, никоҳгача тиббий кўрикнинг аҳамияти, эрта турмушнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бордилар.
Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
14.12.2019 й