969696 81ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

Куни кеча Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг навбатдан ташқари йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи М.Шамуратов иштирок этди.

Сессия кун тартибида туман Кенгаши депутатлари томонидан битта масала тумандаги 8-, 12-, 15-, 32-умумтаълим муассасаларидаги бўш директорлик вазифаларига тавсия этилган номзодларнинг 3 йиллик дастурлари билан танишиш ва вазифага тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

969696 80Ҳурматли карманаликлар!

Марказий банкнинг Навоий вилояти бош бошқармаси томонидан жорий йилнинг 20 февраль куни соат 11-00да Кармана тумани ҳокимлиги биносида бош бошқарма бошлиғи ва масъул раҳбар ходимлари ҳамда вилоятдаги тегишли тижорат банклари иштирокида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр учрашув ташкил этилмоқда.

Тумандаги жисмоний ва юридик шахслар ўзларини қизиқтирган савол ва таклифлар билан мазкур сайёр учрашувда қатнашишлари мумкин.

Марказий банкнинг Навоий вилояти бош бошқармаси.
17.02.2021 йил

21 1Ватанпарвар ёшлар – буюк келажак бунёдкорлари

Умимий ўрта таълим мактабларида таълим олаётган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўз юрти ва халқи тақдири учун юксак масъулият ва жавобгарлик каби муҳим хусусиятларни шакллантириш таълим даргоҳлари чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фан ўқитувчиларидан ўзига хос услуб ва маҳорат талаб қилади. Кармана туманида мазкур фан ўқитувчиларининг малакасини оширишга хизмат қиладиган семинарлар ташкил этилиб келинмоқда. Жумладан, бугун Кармана туман халқ таълими бўлимига қарашли 21-умумий ўрта таълим мактабида ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш туйғуларини ўзида мужассам этган “Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остида туман мудофаа ва халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида семинар бўлиб ўтди. Семинарда тумандаги 31 та таълим муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари иштирок этишди.

25ЯНГИ МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Бугун Кармана туманидаги “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Навоий вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари, Кармана туман ҳокими ўринбосари ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, эртанги кунга қатъий ишонч билан яшашни таъминлашда албатта, маҳалланинг ўрни катта ҳисобланади. Шу боисдан бугунги кунда туманимизда ҳам ўз биносига эга бўлмаган маҳаллаларда маҳалла бинолари янгидан қад ростлаб аҳолига топширилмоқда.

969696 78ҲОКИМ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Кармана туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Фахритдин Умаровни “Ҳунармандлар” уюшмаси мажлислар залида сектор ҳудудидаги маҳаллалар ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда дастлаб, туман ҳокими бугунги кунда мамлакатимизда, хусусан, Кармана туманида ёшлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларга батафсил тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг учрашувга келган йигит-қизлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан таклиф ва муаммоларини билдиришди.

Ёшларни ўйлантираётган муаммоларни бартараф этиш ҳамда уларнинг таклиф ва ташаббуслари юзасидан қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишларни амалга оширилиши назоратга олинди.