26 1ИНСОНЛАРНИНГ ДАРДУ ТАШВИШЛАРИНИ ЎЙЛАБ ЯШАШ ОДАМИЙЛИКНИНГ ЭНГ ОЛИЙ МЕЗОНИДИР

Юртбошимиз ташаббуси билан синовли кунларда эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги ишлар ҳар бир ташкилотда фаол амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳам Кармана тумани (6-сектор)даги вақтинча ишсиз, даромад манбаидан маҳрум бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини етказмоқдалар. Фуқаролар билан суҳбат давомида мавжуд камчиликлар ва муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда. Зеро, эҳтиёжманд, доимий даромаддан маҳрум бўлган инсонларга кўмак бериш инсонийликнинг энг олий кўринишидир.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 23.02.2021 йил