Қишлоқ хўжалиги ходимлариДарҳақиқат, жорий йилда вилоят пиллакорлари томонидан 879 тонна хомашё етиштирилиб, бу борадаги шартномавий режа 103 фоизга уддаланди. Вилоятнинг серҳосил ва бонитети юқори экин ерларида меҳнаткаш фермерлар ҳар гектаридан ўртача 52 центнердан ғалла ҳосили йиғиштириб, белгиланган режани ортиғи билан яъни, 106 фоизга бажарган ҳолда давлатга 114,1 минг тонна дон топширди. Такрорий экинлар сифатида бу йил ғалладан бўшаган ерларда 343,6 минг тоннадан ортиқ сабзавот, 74 минг тоннадан ортиқ мева етиштирилиб, қарийб 49 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспорт қилинди.
Шунингдек, вилоятда паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик йўналишларида ҳам салмоқли ютуқларга эришилмоқда. Масалан, жорий йилда вилоят бўйича қарийб минг тонна асал етиштирилиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан икки баробарга ошди. Ҳудуддаги фермер хўжаликлари кўп тармоқли фаолият билан шуғулланиши натижасида 53 нафар миришкор фермер асаларичиликни ҳам йўлга қўйишди. Вилоятдаги табиий ва сунъий сув ҳавзаларидан унумли фойдаланиш мақсадида хорижий ишбилармонлар билан ҳамкорликда балиқчилик соҳасида ҳам амалий ишлар жадал ривожлантирилмоқда.

 

Манба: uza.uz
10.12.2019 й

тупроқБутунжаҳон Тупроқ куни ҳар йили дунё ҳамжамиятига тупроқ ресурсларининг аҳамияти, экотизимни сақлаш ва инсон фаровонлиги ўсишини таъминлашда тупроқнинг тутган ўрни тўғрисида эслатиш мақсадида нишонланади.
2002 йилнинг 5 декабрь санасида Халқаро Тупроқшунослар уюшмаси резолюцияси қабул қилинганлиги муносабати билан ушбу сана тарихий кун сифатида йил тақвимига муҳрланган.
Сана муносабати билан дунё ҳамжамиятида тупроқ ресурсларини сақлаш муаммосига бағишланган тадбирлар, учрашувлар, маърузалар, семинарлар ва кўргазмалар ташкил этилади.
Тупроқ – шунчаки одам оёқлари остидаги барқарор пойдевор эмас.
Дунё жонзотлари озиқ-овқат таъминотининг муҳим омили ҳисобланган тупроқ қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқариш воситаси, қайта тикланмайдиган табиий ресурс ҳисобланади.
Ҳозирда тупроқшунослик соҳа вакиллари ва экологлар дунё тупроқ ресурсларининг учдан бир қисми таназзулга юз тутишидан, баъзилари эса ер юзининг чўл ҳудудини кенгайиб боришидан хавотирда.

Манба: Ўзбекистон Миллий
ахборот агентлиги 5.12.2019
й

интенсив боғ тезнологиялариЯнги боғлар ташкил этишда интенсив, тез ҳосилга кирувчи пакана ва ярим пакана пайвандтагларга уланган мевали дарахтлар кўчатлари экилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилда республикамизда 2,4 минг гектар майдонда интенсив боғлар ташкил этилди.
Интенсив боғларнинг афзаллиги шундаки, бу дарахтларнинг танаси кичик бўлганлиги учун улар билан ишлаш қулай (ишлов бериш, суғориш, кесиш, шакл бериш, дори сепиш ва мевани териш). Бундай боғларда дарахт танасига ёруғлик тушиши, ҳаво айланиши яхши бўлганлиги учун мевасининг сифати юқори бўлади. Мевасини териш ҳам анча қулай. Айниқса, симбағазга олинган боғларда нарвон ишлатмасдан ҳосил терилади, бунда иш унумли, юқори бўлиши билан бирга терилган маҳсулотнинг товарбоплиги ҳам ортиб, нобуд бўладиган мевалар сони камаяди.

ЯрмаркаҚишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан соҳа олимлари ва мутахассислари билан ҳамкорликда 2020 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан уйғунлашган ҳолда ҳимоя қилиш учун талаб этиладиган кимёвий ва биологик воситаларнинг таъсир этувчи моддалари бўйича таклиф ва тавсиялари ишлаб чиқилди. Мазкур тавсияларга асосан кимёвий ва биологик воситалар заҳирасини яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга ушбу воситаларни етказиб беришда бозор муносабатларини кенг жорий этиш, шаффофликни таъминлаш ва соғлом рақобатни йўлга қўйиш мақсадида 2019 йил 11-13 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижодиёт маркази”да халқаро очиқ савдо ярмаркасини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Кўргазмада кимёвий ва биологик воситалар ишлаб чиқарувчи халқаро компаниялар, маҳаллий корхоналар ҳамда илмий-тадқиқот институтлари томонидан ишлаб чиқарилаётган кимёвий, биологик, микробиологик воситалар ҳамда ўсимликнинг ўсишини бошқарувчи воситалар ва биостимуляторлар кўргазмасини намойиш этилади.

Ярмаркага қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари, барча турдаги кластерлар, агрофирмалар, кооперациялар, фермер ва дехқон хўжаликлари раҳбарлари, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, ўсимликлар клиникалари, аъло хизмат отрядлари раҳбарлари таклиф этилади.

Маълумот учун телефон: +99871 263 19 86

 


Манба: Вазирлик
Матбуот хизмати

Қишлоқ хўжСабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Тошкент тажриба участкаси далаларида институт илмий ходимлари томонидан кечки муддатда ноанаънавий бош салат (Айсберг) экинидан юқори ҳосил олишга қаратилган тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Тадқиқотларда Осиё, Европа, Лотин Америкаси мамлакатларидан келтирилган 15 га яқин бош салат навларининг намуналари ўрганилаяпти.
Қайд этиш керак, у витаминларга бой салқинсевар ўсимлик бўлиб, дунёда тез тарақалаётган, истеъмолчилар ўртасида талаб йил сайин ошиб бораётган сабзавот экини ҳисобланади.
Бош салатни мамлакатимиз тупроқ-иқлим шароитида эрта ва кечки муддатларда экиш мумкин.

Маълумот agro.uz
сайтидан олинди.
07.11.2019 й