Табиати ва географияси

Кармана тумани Навоий вилоятига кириш дарвозаси ҳисобланиб, Зарафшон дарёси воҳасида жойлашган, майдони 952,54 кв. км, чегарасининг узунлиги 152 км.
Туман қуёш чиқар томондан Самарқанд вилоятининг Пахтачи тумани билан, қуёш ботиш томондан Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани, шимолдан Навбаҳор тумани ва жанубдан Навоий шаҳри билан чегарадош.
Туман ҳудуди геологик ноактив зонада бўлиб ҳудудидан Зарафшон дарёси чап қирғоқ, касаба Дўрман каналлари оқиб ўтиб, тоғолди адирларидан Сангбур, Майизак, Ярмаги, тоғларидан Чингиз, Тирик бобо, яйловлардан Гал-гал, ярмачи массивлари жойлашган.
Кармана туман жанубида юқорида кўрсатилиб ўтилган яйлов ва тоғ олди адирларидан ташқари Сариқтош, Оқтош, Кориз, Савқайти деб аталадиган жойлар ҳам мавжуд. Улар ҳар бири ўз табиат ўрни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси билан бир-биридан фарқ қилади.
Иккиламчи континентал. Ёзи иссиқ ва узоқ, қиши нисбатан юмшоқ ва қисқа, тупроғи асосан бўзтупроқ.

ТУМАННИНГ МАЪМУРИЙ –ҲУДУДИЙ БЎЛИНИШИ


Маркази – Кармана шаҳри
Туманнинг тузилган вақти - 2004 йил 6 январ
Территорияси – 952,54 кв.км
Яқин темир йўл станцияси ва унгача бўлган масофа – Кармана – 5 км
Карманадан Навоийгача бўлган масофа - 7 км
Маъмурий доиралар сони :
Туманга буйсунувчи шаҳарлар – 1
Шаҳарчалар - 5
Қишлоқлар – 37
Аҳоли пункти - 87
Шаҳарлар 1 та Кармана шахри. 2004 йилда ташкил топган. Аҳоли пуктлари сони 9 та. Яқин темир йул станциясигача масофа 8 км.
Шаҳарчалар 5 та
1. Малик работ 1971 йилда ташкил топган. Аҳоли пуктлари сони 2 та. Яқин темир йул станциясигача масофа 25 км.
2. Подкрон 2008 йилда ташкил топган. Аҳоли пуктлари сони 1 та. Яқин темир йул станциясигача масофа 5 км.
3. Пахтаобод 2008 йилда ташкил топган. Аҳоли пуктлари сони 1 та. Яқин темир йул станциясигача масофа 4 км.
4. С.Умаров 2008 йилда ташкил топган. Аҳоли пуктлари сони 1 та. Яқин темир йул станциясигача масофа 4 км.
5. Т.Ғофуров 2008 йилда ташкил топган. Аҳоли пуктлари сони 1 та. Яқин темир йул станциясигача масофа 4 км.
Қишлоқлар 6 та
1. Янги-ариқ қфй 1928 йилда ташкил топган. Аҳоли пуктлари сони 19 та. Маҳалла фуқаролар йиғинлари сони 6 та. Яқин темир йул станциясигача масофа 10 км.
2. Дўрман қфй 1931 йилда ташкил топган. Аҳоли пуктлари сони 13 та. Маҳалла фуқаролар йиғинлари сони 3 та. Яқин темир йул станциясигача масофа 18 км.
3. Нарпай қфй 1932 йилда ташкил топган. Аҳоли пуктлари сони 10 та. Маҳалла фуқаролар йиғинлари сони 4 та. Яқин темир йул станциясигача масофа 4 км.
4. Жалойир қфй 1994 йилда ташкил топган. Аҳоли пуктлари сони 19 та. Маҳалла фуқаролар йиғинлари сони 5 та. Яқин темир йул станциясигача масофа 5 км.
5. Ҳазора қфй 1929 йилда ташкил топган. Аҳоли пуктлари сони 16 та. Маҳалла фуқаролар йиғинлари сони 4 та. Яқин темир йул станциясигача масофа 14 км.
6. Уйрот қфй 1992 йилда ташкил топган. Аҳоли пуктлари сони 14 та. Маҳалла фуқаролар йиғинлари сони 4 та. Яқин темир йул станциясигача масофа 13 км.