Депутатларнинг навбатдаги манзили Боғимурод, Калавот ва Қиёт кўчалари бўлди
Қиш мавсумининг совуқ кунларида аҳоли, айниқса хотин- қизларнинг аҳволи, хонадонларни иситиш, электр энергия билан таъминланганлик холатини ўрганиш мақсадида вилоят кенгаши депутати С.Бозорова ва Кармана тумани кенгаши депутати Г.Джалилова "Калавот" сайлов округи сайловчилари билан учрашдилар.
Учрашувда фуқаролар Боғимурод, Калавот, Қиёт кўчаларида табиий газ босимининг пастлиги сабабли ёш болалар ва кекса авлод вакилларини қийин аҳволда қолаётганликларини билдирдилар. Фуқароларнинг хақли эътирозларини жойида бартараф этиш мақсадида, “Карманатумангаз” бўлими ва туман Электр таъминоти корхонаси бўлими масъул ходимлари таклиф этилиб, масалаларни ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилди. Шу куннинг ўзида кўрилган чоралар ва амалга оширилган ишлар натижасида камчиликлар бартараф этилди. Мурожаатлари ижобий ечим топган фуқаролар томонидан депутатларга ва “Карманатумангаз” бўлими эксплуатация устаси З.Бобоевга миннатдорчилик билдирдилар.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
25.11.2020 йил