Кармана туманида 2023 йилнинг 2 чораги давомида "Ташаббусли

 

 бюджет" бўйича амалга оширилган ишлар

Ташаббусли бюджет жараёнининг 2023 йил 1-мавсумида “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига жами 12,2 млрд. сўм маблағ шакллантирилди.

Маълумот учун, 01.01.2023й. қолдиқ 1,0 млрд.сўм, қўшимча манбанинг 30% ҳисобидан 453,0 млн.сўм; бюджет параметрида умумий харажатларнинг 5% миқдорида режалаштирилган маблағ 4,0 млрд.сўм; республика бюджетидан қўшимча ажратилган 6,7 млрд.сўм

Жорий йилнинг 10 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ПҚ-117 сонли қарорига асосан Кармана туманида 7 та маҳаллалардаги
6,7 млрд сўмлик та лойиҳаларда фуқаролар томонидан 2 мингдан ортиқ овоз тўпланган лойиҳалар ғолибликни қўлга киритди.

Ушбу маблағлар учун фуқаролар томонидан 464 та турли таклифлар келиб тушди. Овоз бериш жараёнларига 62,2 мингга яқин фуқаролар иштирок этиб, натижада 11,5 млрд.сўмлик 11 та лойиҳалар ғолиб деб топилди. Жумладан,

7 та лойиҳа 6,7 млрд.сўм таълим муассасаларини таъмирлаш ва жихозлаш учун, булар қуйидаги лойихаларни ўз ичига олади:

- Кармана туманидаги 28-сонли умумий ўрта таълим мактабининг моддий техник базасини ривожлантириш учун керакли жихозлар харид қилиш учун 1,2 млярд.сўм;

- Кармана туманидаги 27-сонли умумий ўрта таълим мактабининг моддий техник базасини ривожлантириш учун керакли жихозлар харид қилиш учун 0,8 млярд.сўм;

- Кармана туманидаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабининг моддий техник базасини ривожлантириш учун керакли жихозлар харид қилиш учун 0,8 млярд.сўм;

- Кармана Туман 5-ДИУМ 1974-йил қуриб ишга тушган. Шундан бери том қисми, эшик-дераза, иссиқлик тизими синф хоналар ленолиуми сифат ахволда келиб қолган. 1500 га яқин ўқувчи уқийди. Деразалари ёмғир, офтобга шишиб сифатини йўқотганлиги сабабли реканструкция қилиш учун 1,2 млярд.сўм;

- Кармана туман 7-умумий ўрта таълим мактабида 16 йилдан буён мавжуд бўлмаган замонавий қуёш батареялари билан жихозланган фаоллар зали ҳамда болалар овқатланадиган ошхона қуриш учун 1,2 млярд.сўм;

- Кармана туманидаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабига спорт зал, ёпиқ холдаги сунъий қопламали футбол майдони ҳамда уйингох қуриш учун 1,2 млярд.сўм;

- Кармана туманидаги 2-сонли информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабига сунъий қопламали футбол майдони қуриш учун 0,3 млярд.сўм. маблағлар ажратилди.

1 та лойиҳа 1,2 млрд. сўм тиббиёт объектларини жихозлаш харажатлари учун:

- Кармана туман тиббиёт бирлашмасига жаррохлик амалиётлари ўтказиш учун замонавий апаратлар сотиб олиш учун 1,2 млярд.сўм. маблағ ажратилди.

2 та лойиҳа 2,4 млрд.сўм ички йўлларни таъмирлаш, пиёдалар йўлаклар барпо этишга, булар қуйидаги лойихаларни ўз ичига олади:

- Кармана туман Арабхона МФЙ бободехқон кўчасини асфаллаштириш учун 1,2 млярд.сўм;

- Кармана туман Пахлавон МФЙ ўрикзор кўчасини 2000 метрини асфаллаштириш учун 1,2 млярд.сўм. маблағлар ажратилди.

1 та лойиҳа 1,2 млрд. сўм мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш учун:

- Кармана туманидаги 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш учун 1,2 млярд.сўм. маблағ ажратилди.