Карманада “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди
Бугун Кармана туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ва туман ҳокими Фахритдин Умаровлар иштирокида туман ёшлари билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда дастлаб Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ёшларнинг бўш вақтларини қандай ўтказаётгани билан қизиқиб, уларга давлатимиз раҳбари бошчилигида ёшлар учун катта имкониятлар яратилаётгани ва бу имкониятлардан ёшларни тўлақонли фойдаланишлари лозимлиги тўғрисида тўхталиб, самимий маслаҳатларини берди.
Шундай сўнг, “Ёшлар ойлиги” муносабати билан ташкил этилган учрашувда туманимиз ёшлари ўзларини қизиқтирган саволлари билан вазир Раҳмат Маматов ва туман ҳокими Фахритдин Умаровга мурожаат қилишди. Мурожаатлар асосан иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли банк кредит маблағлари ажратиш, яшаш манзилида доимий рўйхатга олиш, уй-жойга муҳтожлик ва бошқа шу каби ўз ечимини кутаётган муаммолар тўғрисида бўлди.
Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган ушбу учрашувда ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, кўтарилган масалаларнинг аксарияти мазкур учрашув чоғидаёқ ҳал қилинди. Ёшлар томонидан кўтарилган масалаларнинг айримлари ўрганиш учун вақт ва маблағ талаб қилганлиги сабабли, тегишли соҳа мутасаддиларига масалалар ечими бўйича топшириқлар берилди ва мурожаатчининг яшаш ҳудудидан келиб чиққан ҳолда, муаммолар ечимининг назорати тегишли сектор раҳбарлари зиммасига юклатилди.
Тадбир сўнгида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг 10 нафарига компьютер жамланмаси, 10 нафарига тикув машинаси ва 10 нафар ёшларга мотокультиватор техникалари “Ёшлар жамғармаси” ҳисобидан ажратилиб, вазир Раҳмат Маматов бошчилигида жами 30 нафар ёшларга 231 млн сўмлик субсидия асосида моддий техникалар топширилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 9.06.2021 йил