Кармана тумани ва Навоий шаҳри аҳолиси учун оммавий қабул бўлиб ўтди
Бугун Кармана туманидаги "Офтобжон" болалар оромгоҳида Кармана тумани ва Навоий шаҳри аҳолиси учун суд-ҳуқуқ масалалари бўйича республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули бўлиб ўтди.
Қабулда фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш ва амалий ёрдамлар кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбар ходимлари иштирокида тузилган ишчи гуруҳи томонидан бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Жараёнда фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатлари тингланиб, зарур бўлган ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 28.05.2021 йил