0 1Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича "Тунги рейд" тадбири ўтказилди

Кармана туман ҳокимлиги, Навоий вилояти қўриқлаш бошқармаси, ички ишлар бўлими ҳамда туман Халқ таълими бўлими ҳамкорликда ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, вояга етмаганларни тунги вақтда назоратсиз юришларининг олдини олиш мақсадида «Тунги рейд» ўтказилди.

Тадбир давомида туман марказидаги кўчалар ҳамда “Буюк ипак йўли”, “Рекко” ва “Табассум” хизмат кўрсатиш шахобчалари ўрганилди. Жараёнда умумий овқатланиш шохобчалари ва кўчада сабабсиз тунги вақтда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз бўлган 6 нафар вояга етмаган шахслар аниқланиб, тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.

0 2

Мазкур тадбир давомида салбий ҳолатлар аниқланмади.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 21.05.2021 йил