Кармана туман адлия бўлими томонидан "Деҳқон" маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди.
Туман адлия бўлими томонидан 20 апрель куни туманнинг "Деҳқон" МФЙда сайёр қабул ташкил этилди. Қабулда аҳолининг ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви ўтказиш, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, банк кредитлари ҳисобига тадбиркорликни амалга ошириш ва бошқа бир қанча масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди ҳамда ушбу мурожаатларга жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қабул карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилди. Шунингдек, қабулда фуқаролар томонидан билдирилган 12 та мурожаат иш юритувига қабул қилиниб, 3 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Хусусан, "Деҳқон" маҳалласида яшовчи 3 нафар фуқаро жорий йил март ойида жамоат ишларига жалб этилганлиги, аммо бугунки кунга қадар иш ҳақи берилмаётганлиги юзасидан қилинган мурожаатлари жойида ўрганилди ва иш ҳақларини ундириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Сўнг, аҳоли учун янги қабул қилинган қонун хужжатлари юзасидан манзилли тарғибот тадбири ҳам ташкил этилди.
Кармана тумани адлия бўлими 21.04.2021 йил