“Обод қишлоқ” дастури амалда: Боғишамолда аҳоли муаммолари бартараф этилмоқда.
Бугун Навоий вилоят ҳокими Қ.Турсунов ва Кармана туман ҳокими Ф.Умаровлар “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида ободонлаштирилаётган “Боғишамол” маҳалласида бўлдилар.
Ҳудуддаги ички йўлларни таъмирлаш, электр, газ ва ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар ҳамда аҳоли хонадонлари, кўчаларда амалга оширилаётган ишларни кўздар кечиришди.
Амалга оширилаётган ишлардан руҳланган нуроний отахонлар дуога қўл очиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев, вилоят ва туман ҳокимлари ҳамда барча жонкуяр раҳбарларга куч-қувват тилашди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати