88“Наврўз” янгиланиш – яшариш умумхалқ барйми

Уйғониш ва нафосат фасли навбаҳор қадирятларимизни қадирлаб, анъаналаримизни улуғлаб хайру-саховат, эзгулик ва орзу ниятларни жамлаб, “Наврўз” умухалқ байрами кириб келмоқда.
Байрам муносабати билан туманимизнинг ҳар бир гушасида меҳр-мурувват, аҳиллик ва тотувлик, ёши улуғ инсонлар, табаррук отахонлар ва онахонларни ҳар томонлама эъзозлаш, кўмакка муҳтож инсонларга беғараз ёрдамлар бериш каби хайрия тадбирлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, Кармана туман ҳокими Ф.Умаров бошчилигида “Кармана голден эгс” корхонаси таъсисчиси А.Сувонов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамкорлигида, “Боғишамол” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди. Оиланинг ҳар бир аъзосидан кўнгил сўралиб, уларга озиқ-овқат махсулотлари ҳамда саховат ва кўмак жамғармаси ҳисобидан оилани моддий даромадини яхшилашда паррандалар улашилди.

89

Шунингдек, туман марказининг олис ҳудудида жойлашган 16 – умумтаълим мактаби ўқитувчилар жамоаси ҳам ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд оила фарзандлари бор хонадонларга ташриф буюришиб, байрам билан табриклашди ва ўзларининг совғаларини топширишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати