67Кармана туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби тўғрисида қисқача маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармонига мувофиқ, 2020 йилда Кармана туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан қуйидагилар ишлар амалга оширилди:
Жумладан, Кармана тумани сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда, жойларда жисмоний ва юридик шахслар билан 26 маротаба сайёр учрашувлар, 1 маротаба тумандаги уюшмаган ёшлар билан “Ёшлар бизнинг келажагимиз” ҳамда 3 маротаба Кармана туман ҳокими билан ҳамкорликда тумандаги ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар билан “Ҳоким ва ёшлар” рукни остида учрашувлар ўтказилди. Оммавий ва сайёр қабуллар ўтказилиши натижасида тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар жойига борган ҳолда ўрганилиб уларга “Қабулхона”нинг амалий кўмаги ёрдамида ечим топиб берилди.


(Мисол учун: “Мардона қадам” балиқ маҳсулоти етиштириш фаолияти билан шуғулланиб келаётган МЧЖнинг 6 гектарлик балиқ маҳсулотларини етиттирадиган 4 та ҳовузига борадиган сув йўли коллектори айрим фуқоролар томонидан ноқонуний тарзда кўмиб юборганлиги сабабли, ҳовузларга сув бормаслиги натижасида бугунги кунда инқирозга юз тутаётганлиги тўғрисида тадбиркорнинг мурожат келиб тушган. Ушбу мурожаатни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда тегишли тартибда ҳал этиш мақсадида, тезкорлик билан туман ҳокимлиги, туман ер ресурслари ва кадастр бўлими ва туман ирригация бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганилиб уларнинг тегишли хулосалари олинди ва тадбиркорнинг балиқ ҳовузларига борадиган кўмиб ташланган сув ариғи (коллектори) Кармана туманидаги Бош вазир қабулхонасининг аралашуви билан очиб берилиши қонуний тартибда ҳал этилди.
Хусусан, сайёр қабулларда тумандаги 295 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўрилиб, аксариятининг тегишли ваколатли органлар томонидан жойида, тегишли тартибда ҳал этилишига эришилди. Ўрганиш талаб этилганлари, яъни 59 та мурожаат (шундан 88 та масала)ларни ваколатли органлар томонидан ижроси таъминланди.
Шуниннгдек, Кармана туманидаги Бош вазир қабулхонасига 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида, туманда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари, чет эллик инвесторлар ҳамда тадбиркорлик фаоляити билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар, хотин-қизлар ва фуқаролардан турли соҳалар кесимида жами 265 та мурожаатлар (шундан 424 та масалалар) келиб тушган ва ижрога олинган.
Шундан,
- 336 та ижобий қаноатлантирилган (жамига нисбатан 79 %);
- 86 та тушунтириш бериш орқали (жамига нисбатан 20 %);
- 2 та масала эса рад этилган (жамига нисбатан 1 %).
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида"ги 848-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Кармана туманидаги Бош вазир қабулхонаси ҳамда туман ҳокимининг қўшма қарори асосида туманда Тадбиркорлар Жамоатчилик кенгаши тузилган бўлиб, тасдиқланган Низомга мувофиқ, ўз фаолиятларини олиб бормоқда.
Жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан, 2020 йил давомида 12 маротаба йиғилишлар ташкил этилиб, бугунги кунда долзарб вазифалардан бирига айланиб улгурган ва ўз ечимини топмаётган, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган, муаммо ва турли масалаларни бартараф этиш бўйича 21 та асосланган таклифлар ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ва қонуности ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартириш киритиш мақсадида, Кармана туманидаги Бош вазир қабулхонаси орқали тегишли вазирликларга юборилмоқда.
Шунингдек, жамоатчилик кенгаши аъзолари туманда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига мунтазам кўмаклашиш тамойили асосида ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Уларнинг фаолияти тумандаги Бош вазир қабулхонаси томонидан мувофиқлаштирилиб борилмоқда.

Кармана туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг
Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири
А.А.Сайфуллаев 15.03.2021 йил