Озода, сариштали уйда қут-барака, файз бўлади
Ҳар эрта тонгдан “Малик” маҳалласи ва Кармана туманида 6-сектор Миллий гвардия ходимлари биргаликда маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ишларини ташкил қилишмоқда.
Бунда аҳоли хонадонларининг деворларини охаклаш, йўл четларини тозалаш, дарахт кўчатлари экиш ҳамда маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга шу масалаларда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Юртнинг ободлиги, халқнинг фаровонлиги аввало маҳаллалардан бошланади. Шунинг учун маҳалла аҳолиси ўзи яшайдиган ҳудудини асраб-авайлаш ва сақлашга масъулият билан ёндашиши лозим. Ана шунда жонажон Ватанимизнинг ҳар бир гўшасида, уйларимизда, оилаларимизда фаровонлик, файз-барака бўлади.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 5.03.2021 йил