969696 76Ҳазрат Навоийни эслаб...

Биламизки, 2021 йил 9 февраль куни буюк шоир, мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан жойларда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Кармана тумани 8-умумий ўрта таълим мактабида ҳам “Аждодларга муносиб авлод бўлайлик” шиорида тадбир ташкил қилиниб, ўқувчилар ёд олган Навоий ғазалларидан ҳиргоялар ва саҳна кўринишлари ижро этишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
10.02.2021 йил