969696 71МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Кармана туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, солиқ инспекцияси ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида 2-сонли мусиқа ва санъат мактаби биносининг очиқ майдонида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Кармана туман ҳокимининг 2021 йил 3 февралдаги Ф-6-сонли Фармойишига асосан ташкил этилган ушбу “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”да ҳудуддаги 137 та корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари ўзларининг 202 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ярмаркада иштирок этган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар ўзларининг мутахассисликлари бўйича мавжуд иш ўринлари билан танишиб, ишлаш истагини билдирган фуқароларга Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан йўлланмалар берилди.
Тадбир давомида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, Т.Уринов ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари А.Акрамовлар, фуқароларни қизиқтирган саволлари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
6.02.2021 йил