Сайёр қабул: Фуқаролар мурожаатига ижобий ечим
Бугун 6 февраль куни Халқ қабулхонасида туман ҳокими ва корхона, ташкилот масъуллари томонидан ўтказилган қабулда фуқаролардан 48 та мурожаат тушди.
Мурожаатчилар бандлик, соғлигини тиклашда амалий кўмак, тадбиркорлик учун ер, кредит, моддий ёрдам ажратилиши, уй-жой, йўлларни таъмирлаш масалаларини илгари сурдилар.
Туман ҳокими мурожаатларнинг ижросини таъминлаш юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига топшириқлар берди. Шунингдек, муддат талаб қиладиган ва ҳақиқий ҳолатни ўрганиш лозим бўлган 6 та мурожаатларга туман ҳокимининг ташрифи довомида ечим топилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
6.02.2021 йил