999999Карманада 144 оилага уй калити топширилди

Халқимизда “Уйи борнинг ўйи бўлмайди”, деган нақл бор. Бу-рўзғор бутлиги, кўнгил хотиржамлиги ва фарзандлар камоли учун шахсий турар-жойнинг ўрни жуда муҳим эканига ишорадир.

Бугун Маликработ массиви “Дўстлик” маҳалласида қуриб битказилган 144 та кўп қаватли арзонлаштирилган уйлар калити, ўз эгаларига байрамона тарзда Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров томонидан топширилди.

Туманда шу каби янги намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган арзон уйлар дастурларини амалга оширилиши билан кам даромадли, ногиронлик гуруҳида бўлган ва ёш оилалар қўллаб-қувватланмоқда.

9999999

Аблоқулова Азиза тикувчи. Тўлқин Муқимов билан турмуш қурганига 8 йил бўлган. Икки нафар фарзанди билан кўп йиллар ижарада яшаб келган. Бугун ушбу оилага ҳам 2 хонали арзон уй насиб этди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
26.12.2020 йил