кибер 1КАРМАНАДА КИБЕРСПОРТ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Кармана тумани Рақамли технологиялар ўқув марказида “Ёшлар фестивали” доирасида 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида киберспорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Дастлаб, ўқув марказда мутахассислар томонидан ёшларга компьютер билан мулоқат қилиш ва интернетдан самарали фойдаланиш юзасидан савол-жавоблар ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган 25 нафар ёшлар ўзларининг компьютерда ишлаш ва компьютер технологиялари бўйича маҳоратларини намоён этишди.

Тумандаги 31 – умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиси А.Азаматов киберспорт йўналишида ўзининг билимига таянган ҳолда, энг яхши натижалар билан ғолибликни қўлга киритди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
19.12.2020 йил