Сектор раҳбарлари ёшлар ва хотин-қизлар билан учрашди
Бугун Кармана туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Навоий вилоят ҳокими, 1-сектор раҳбари Қ.Турсуновнинг карманалик ёшлар ва хотин-қизлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
100 нафардан ортиқ ёшлар ва хотин-қизлар иштирок этган мазкур учрашувда уларни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазалари бевосита тингланди.
Ёшлар ва хотин-қизлар томонидан учрашувда кўтарилган муаммоларнинг аксариятини ишсизлик, касбий ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредитлар олиш, касб-ҳунар ўрганиш каби масалалар ташкил этди. Ҳар бир мурожаатчи томонидан билдирилган муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, уларнинг ижобий ечими бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, тикувчилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган 20 нафар хотин-қизга бевосита учрашув жараёнида замонавий тикув машиналари топширилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
28.11.2020 йил