29102020Маҳалла жамият таянчи

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Кармана туман бўлими томонидан ҳудуддаги аҳоли сони кўп ва туман марказидан олис бўлган 11 та маҳалла фуқаролар йиғинларига иш самарадорлигини янада ошириш мақсадида янги компьютер жамланмалари топширилди.

Айтиш жоизки, Юртбошимиз томонидан маҳалла институтини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш жамиятимиз ҳаётида маҳалланинг ролини кучайтиришга қаратилаётган алоҳида эътибор юқори самара бермоқда.

– Бизнинг маҳалламиз туман марказидан 35 километр узоқликда жойлашган. Маҳалла фуқаролари кўп йиллардан буён коммунал тўловларни тўлаш учун туман марказига келишга йўл ҳақи ва ортиқча вақт сарфлаётган эдилар. Аҳолига бу борада қулайлик яратиш мақсадида маҳалла биносида “Агробанк” ОАТБ туман филиали томонидан коммунал тўловлар қабул қилувчи касса аппарати ўрнатилганлиги ва ҳудудий почта хизмати йўлга қўйилганлиги фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликларига барҳам берди. Бугун берилган янги компьютер жамланмаси эса маҳалла фаоллари ишини янада яхшилашга хизмат қилади, – дейди “Дегарон” МФЙ раиси Ҳикоят Толипова.

Натижада маҳалладаги 680 та хонадонда яшаётган 3020 нафардан зиёд фуқаро ҳақида электрон маълумотлар базасини яратиш ва ҳамкор ташкилотлар билан ҳимояланган электрон ҳужжатлар айланмаси имкони мавжуд бўлади.

 

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
29.10.2020 йил