МАТБУОТ ЁРЛИКСЕССИЯГА ТАКЛИФИНГИЗ БОРМИ?


Ҳурматли Карманаликлар ва туманимиз меҳмонлари!

Бугун 17 август куни соат 15:00 да бўлиб ўтадиган, Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг навбатдаги ўн биринчи сессияси бўлиб ўтади.

Унинг кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши режалаштирилмоқда:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 13 июлдаги КҚ-104-IV-сонли қарорига асосан туман судларининг раислари томонидан суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитиш тўғрисида

2. Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши юзасидан туман аҳолига мурожаати тўғрисида

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
17.08.2020 йил