КАРМАНА - КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ҚОИДАЛАРИ НАЗОРАТИ ТЎЛИҚ ҚАМРАБ ОЛИНГАН ҲУДУД!
Кармана тумани пандемия шароитида фаолият юритаётган корхона, ташкилот, савдо мажмуалари, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш шахобчаларида санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши бўйича тўлиқ назоратга олинган.
Бунинг яққол мисоли туну кун хизматда бўлган Навоий вилоят Давлат санитария-эпидемиологик назорати бошқармаси туман филиали, Навоий вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси, туман Ички ишлар бўлими ва туман прокуратураси ходимлари хизматларида кўринмоқда.
Шу кунга қадар, туман ҳудудида ўтказиб келинаётган карантин қоидалари бузулишини олдини олишга қаратилган ўрганиш ва рейдлар натижасида жисмоний шахслар томонидан 445 та умумий овқатланиш шахобчалари томонидан 6 та ҳамда 2 та ташкилотлар кесимида санитария-гигиена қоидалари бузганлик холати аниқланиб жарима варақалари тўлдирилди.
Пандемия вақтида фуқароларни зарурат юзасидан кўчага чиқишлари олдидан, карантин қоидаларига риоя қилиниши ва дезифекция ишлари туман ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, туман Мадания бўлими иштироки билан овоз кучайтиргичлар орқали ҳам тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Кармана туман ҳокимлиги ахборот хизмати
03.06.2020 йил