гвардия 1Бугун 2020 йил 24 апрель куни Навоий вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси (6-сектор раҳбари) бошлиғи подполковник Б.А.Усмонов “Шибзон” МФЙ ҳудудини ўрганиб, дастлаб маҳаллага бириктирилган Миллий гвардия ходимларига йўриқнома берди. Шундан сўнг аҳоли томорқасини ўрганиш билан биргаликда маҳаллада истиқомат қилиб келаётган, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролардан Д.Усмонова, Х.Ахмедова, С.Қурбонов, Х.Облакулов ва П.Пирбоевларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг ҳар бирларига озиқ-овқат махсулотлари тарқатди.
Бундан ташқари, фуқаролардан Х.Ахмедова ва Н.Усмоноваларнинг мурожаатлари Бошқарма бошлиғи томонидан жойида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал қилинди.

 

гвардия 2

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
24.04.2020 йил