Кармана тумани ҳокимлигида тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар мутасаддилари иштирокида тадбир ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 7 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Бундан буён тараққиёт ва фаровонликка фақатгина тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкин”, деган фикрни илгари суриб, ҳокимлар, сектор раҳбарларига тадбиркорларга мурожаат билан чиқиш топшириғини берган эди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Кармана тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Фахритдин Умаров тумандаги тадбиркорларга мурожаат йўллади.
Таъкидланганидек, туманимизда соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилаётгани туфайли ёш, иқтидорли ва тажрибали ишбилармон тадбиркорларимиз барча соҳаларда жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариб, уларни “Ўзбекистон бренди”остида дунё бозорларига экспорт қилмокдалар.
Бир сўз билан айтганда, тадбиркорлар кун сайин жамиятимизнинг етакчи кучига айланиб бормоқда. Тадбиркор билан янада жипслашиб ишлаш, уларнинг дарди-ҳолини эшитиш, муаммоларига тезда ечим топиш асосий вазифа эканлигини айтди.
Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
20.11.2019 й