Оила маркаази 55Маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш бўйича жамоат ташкилотларининг ҳамкорлик дастурига мувофиқ “Оила” маркази, туман Маҳаллалар кенгаши, “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 13 ноябрь куни “Пахтаобод” маҳалласида Оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга қара-тилган “Кўринг, ҳавас қилинг, ибрат олинг!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир давомида иштирокчиларга “Оила” мадҳияси ва Республика маҳаллалар кенгаши, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Нуроний” жамғармаси ва “Оила” маркази фаолларининг МУРОЖААТИ ўқиб эшиттирилди. Тадбир иштирокчилари намунали оилаларнинг ўзига хос оилавий қадриятларини ёш оилалар, оила қуриш арафасида турган йигит-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, замонавий намунали оилалар сафини кенгайтириш, ибратли оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қўвватлаш, улар тажрибасини оммалаштириш муҳим эканлигини таъкидлашди. Тадбирда “Яхши тарбия” видеоролиги намойиш этилди.


“Оила” маркази
Кармана туман бўлими 
19.11.2019 й