Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни, моҳияти ва аҳамиятини, халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, шукроналик ва бағрикенглик рамзи эканини эътиборга олиб ҳамда миллий-диний қадриятларимизни асраш ва улуғлаш, шунинг билан бир қаторда кам таъминланган, жисмоний имконияти чекланганлар ҳолидан хабар олишдир.
Ушбу муносабатда, 1 сектор раҳбари туман ҳокими Ф.Умаров Азамат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган кам таъминланган, ногиронлиги булган хамда ижтимоий химога мухтож оилалар Эшов Шокир, Холикова Саида, Кодиров Гулом, Мардонова Матлуба, Эргашова Роя, Жумаев Жалил, Рахмонова Фарида, Пулатов Анвар, Яхшиева Шозия ва Кулматов Шухрат хонадонларига бориб ун, мой, озик- овқат махсулотлари бериб, ҳурсандчилик улашди.
туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
08.08.2019 й