Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги ПФ-5386-сонли Фармони, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4201-сон қарорини ижросини таъминлаш мақсадида:
Кармана туманида “Обод қишлоқ” дастури бўйича туманнинг “Шибзон” МФЙ ҳудудидаги Олчин, Урганжи ва Шибзон қишлоқлари танлаб олинди.
Кармана туманнинг “Шибзон” МФЙ ҳудудидаги Олчин, Урганжи ва Шибзон қишлоқлари туман марказидан 18-20 км олисда жойлашган, 1 та маҳаллада, 7 та қишлоқ жойлашган бўлиб, буларга Олчин, Шибзон, Урганжи, Янги обод, Янги Урганжи, Қиличобод, Тоғчи қишлоқлари киради. “Шибзон” МФЙ ҳудудида жами 1090та хонадонларда 4233 та аҳоли яшаб истиқомат қилиб келмодда.
Мехнат фоалият кўрсатиб келаётган аҳоли сони 940 нафарни ташкил этади;
Хорижда ишловчи аҳоли сони 26 нафарни ташкил этади.
Туманнинг “Шибзон” МФЙ ҳудудидаги Олчин, Шибзон, Урганжи қишлоқлари ҳудудида жойлашган ижтимоий объектлар:
2 та умумтаълим мактаблари,
1 та тез ёрдам шахобчаси,
1 та ёшлар мехнат гўзари,
3 та қабристон ҳамда
1 та масжид фаолият кўрсатиб келмоқда.
Қишлоқларда жами 68,2 км газ қувурлари мавжуд бўлиб, шундан 7,6 км газ қувури реконструкция қилиниб, 28,7 км газ кувурлари тартибга келтирилиб, ҳудуддаги барча газ қувурлари бўёқланади.
Қишлоқларда жами 37 дона газ тақсимлаш қурилмалари мавжуд бўлиб, шундан 12 донаси таъмирланиши режалаштирилган. Шунингдек қишлоқлардаги
18та оилага газ балон билан таминланиши режага киритилган. Қишлоқларга газ таъминоти бўйича 47 млн.сўм пул маблағлари ажратилиши режалаштирилган.
Шундан 6,9 км газ тармоғи таъмирланиб, 21,7 млн.сўм пул маблағи сарфланган бўлиб, белгиланган режани 78 % ташкил этади.
Режада 213та симёғочларни янгисига алмаштириш, 12,5 км ҳово электр узатиш тармоғига янгиланиш ҳамда мавжуд 8та трансформатордан 4таси таъмирлаш ҳамда 6та янги трансформатор ўрнатиш учун жами 712 млн.сўм пул маблағилари ажратилиши режалаштирилган.
Шундан, бугунги кунда 152 дона сим ёғоч бетон таянчларга алмаштирилиб, 7,9 км ҳаво электр узатиш тармоғи янгиланди. Бундан ташқари 2 та трансформатор янгиан ўрнатилиб, 6 та трансформаторлар капитал таъмирланди. Ушбу ишларни бажариш учун 301 млн.сўм пўл маблағи сарфланиб белгиланган режани 56,0 % ташкил этади.
Бундан ташқари, режадаги 31,0 км йўлдан 11 км шағал, 20 км асфалть қопламасини ётқизиш ҳамда 3 км пиёдалар юлакчаси қуриш учун 14784 млн.сўм пул маблағилари ажратилиши режалаштирилган.
Шу билан бир қаторда, 185та ёритиш устинларини урнатиш режага киритилган.
Бугунги кунда 14,5 км шағал, 5,0 км асфалть қопламаси ички хўжалик йўлига ётқизилиган ҳамда 3,0 км пиёдалар юлакчаси қуриш ишлари бажарилиб, 250 дона ёритиш устунлари ўрнатилиди. Бажарилган ишлар учун жами 3,2 млнд.сўмга яқин пул маблағи сарфланиб, умумий режани
53,0 % ташкил этади.
Ичимлик суви, “Навоий фуқоро лойиҳа” МЧЖ ҳамда Навоий вилояти “Сувоқава” ДУК Кармана туман филиали билан биргаликда Олчин, Шибзон, Урганжи қишлоқлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб режадаги 24 км ичимлик сув қувурларини янгисига алмаштириш учун лойиҳа экспертизадан ўтказилиб, пудратчи ташкилот аниқланди.
Шунингдек, ҳатлов натижасига кўра қўшимча 4,5 км ичимлик суви қурурларини янгилаш учун экспертизадан ўтказилиб, пудратчи ташкилот аниқланди.
Шунга кўра, пудратчи “Кармана Комрон” МЧЖ томонидан 10 км қазиш ишлари бажарилиб, 0,7 км ичимлик сув қурури ётқизилди ҳамда Шибзон сув иншоатида реконструкция ишлари бошланган.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
03.08.2019 й