Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг раислигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган видео селектор мажлиси қарорининг V-бўлим, 34-бандидда белгиланган 5-ташаббус (хотин-қизларни иш билан таъминлаш ишларини тизимли ташкил этиш) бўйича Кармана туман Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан амалга оширилаётган ишларни жойлардаги ҳолатини ўрганиш юзасидан туман ҳокимининг 2019 йил 17 июндаги 01-31/ 37 сонли чора тадбирлар дастури қабул қилиниб, жорий йилнинг 22 июнь кунида мазкур семинар Кармана тумани худуди бўйича ўтказилди.
Ўтказилган семинар дастурида дастлаб, Кармана тумани “Арғун” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Паризода” тикувхонасига ташриф буюрилди. “Паризода” тикувхонаси раҳбари Жўраева Гулшода фаолият юритиб келаётган мазкур хонада 20 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган бўлиб, бугунги кунда иш билан банд бўлган хотин-қизлар томонидан мактаб ўқувчилари учун ягона мактаб формаси тикилиб, мактаблар ўртасида тузилган шартномалар орқали ўқувчиларга етказилмоқда.
Хотин – қизлар кўмитаси бош
мутахассиси Д.Шамсиддинова
01.08.2019 й