Давлатимиз раҳбарининг юксак эътибори билан бир қатор юртдошларимиз фуқароликка қабул қилинмоқда. Вилоятимиздан ҳам 14 нафар аҳоли Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортига эга бўлди.
Туманимизда истиқомат қилаётган Шаҳноза Юнусова Тожикистон Республикасида туғилган. Ўзбекистонда улғайди. Ўқиб олий маълумот эгаллади. Айни пайтда Навоий шаҳридаги 13-умумий ўрта таълим мактабида фаолият кўрсатаётган бўлсада, бироқ унинг фуқаролик паспорти йўқлигидан сайлаш ва сайланиш каби ҳуқуқлари чекланган эди.
Шаҳноза учун бу кун унутилмас бўлиб қолади. Ўзбекистонда яшаб, шу ерда униб-ўсди. Миллати ўзбек, шу юрт фарзанди бўлишига қарамай, паспорти йўқлиги қалбида бир кемтикни пайдо қилганди. Яқинда унинг ҳаётидаги энг катта орзуларидан бири ушалди. Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди. Бунинг учун Президентимиздан миннатдор.
Вилоят ҳокими Қ. Турсунов паспорт эгаларини муборакбод этди.
Нуриддин РАҲИМОВ.
31.05.2018