мааллаАМАЛИЙ ҲАРАКАТЛАР САМАРАСИ

Маҳалла фуқаролар йиғинимиз ташкил этилганига йигирма йил тўлди. Айни пайтда 554 хонадонда 867 та оила мавжуд бўлиб, 3044 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Маҳалламиз ўзига хос тарихга эга бўлиб, йилдан йилга обод ва кўркамлашиб бораяпти.

Нуроний отахону онахонларимиз ҳамиша ёшларимизга уларнинг билмаганларини ўргатиб боришади. Масалан, Ғайбулла Айназаров, Саттор Жабборов, Саттор Тўйбоевларнинг оилаларига барча маҳалладошларимиз ҳавас қилишади.

Ҳудудимиздаги турли савдо дўконлари, маиший хизмат шаҳобчалари халқимиз хизматида.

2017 йил мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги айни муддао бўлди. Бу бизни янада масъулият билан ишлашга, одамлар орасига кириб боришга, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш йўлларини топишга, манфаатларини ҳимоя қилишга ундайди. Қизғин фаолиятимиз турмушимиз фаровонлигини таъминлайди ҳамда ижтимоий ва маънавий муҳитимиз барқарорлигини кафолатлайди.

Шуни алоҳида таъкидлашни истар эдимки, маҳалламиздан 35 нафар фуқаро тадбиркорликнинг турли йўналишлари бўйича имтиёзли кредитлардан фойдаланиб, ўз фаолиятларини бошламоқдалар.

Ёш оилалар вакиллари, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.

Амалий ҳаракатларимиз, албатта, ўз самарасини беради.

Қаршимурат ОМОНОВ,

Дўрман маҳалла

фуқаролар йиғини раиси. 

расим интернетдан олинган

15.02.2017