Банклар фойдасига 6,2 млрд. сўмлик қарздорлик ундирилди!

 

Мажбурий ижро бюроси Кармана туман бўлими иш юритувидаги тижорат банклари фойдасига ундирувлар билан боғлиқ 65,6 млрд. сўмлик 2 360 тадан ортиқ ижро ҳужжатларидан 271 тадан ортиғини ижроси тамомланиб, 6,2 млрд. сўм қарздорлик ундирилган.

Шунингдек, ижро ҳужжатлари юзасидан жами 88 та 24,2 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 71 та 21 млрд. сўмлик мол-мулклар онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Қарздорлардан тижорат банклар фойдасига кредит қарздорлигини ундириш билан боғлиқ жами 1 150 нафар қарздорларнинг 16,4 млрд. сўмлик қарздорликларини қоплаш мақсадида иш ҳақи даромадлари ҳақида маълумотлар аниқланиб, қарздорликларни ундириш иш ҳақларига қаратилган.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор “Ж.К.” ОКдан "Микрокредитбанк” АТБ Кармана тумани филиали фойдасига 275,3 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати амалда тамомланган.

Бу борадаги ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.