ИНСОН ҚАДРИ – УЛУҒ, ХОТИРА – МУҚАДДАС
Бугун Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов, туман сектор раҳбарлари, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Кармана туманида бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 102 ёшни қарши олган Пирназар бобо Турдиев хонадонига ташриф буюрди.
Ушбу учрашувда дастлаб, Вилоят раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг отахонга юборилган байрам табрикномаси ҳамда миннатдорчилик хати ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, фахрий отахонга Президент совғалари – 15 миллион сўм миқдордаги пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. Пирназар бобо билан суҳбат давомида хол-аҳволлари сўралиб, мустаҳкам сиҳат-саломатлик тиланди.
– Уруш мамлакатимиздаги ҳар бир маҳалла, оилага ўз таъсирини кўрсатди, азият етказди, – дейди Пирназар бобо. – Қанчадан-қанча болаларни етим қилиб, халқимиз қалбида эса оғир жароҳат изларини қолдирди. Бундай кунлар ўтгани рост бўлсин ва янги Ўзбекистонимизда доимо тинчлик, фаровонлик ҳукум сурсин. Бизга доимо эътиборда бўлган Президентимизга шу билан бирга сиздек вакилларига миннатдорчилигимни билдираман дея қўлларини дуога очдилар.
Кармана тумани ҳокимлиги ахборот хизмати