ВИЛОЯТ РАҲБАРИ КАРМАНАДА НУРОНИЙ ОТАХОНЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ

 

              Муборак Рамазон ойида Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Кармана туманида бўлиб, узоқ йиллар жамиятимиз ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган отахонлар ҳолидан хабар олди.

 

                Жумладан, Деҳқон МФЙ Мирзо Чорбоғ кўчасида истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши фронт орти қатнашчиси 95 ёшни қаршилаган Эргашев Расул бобонинг хонадонига ташриф буюрилди. Вилоят раҳбари отахон билан суҳбат давомида хол-аҳволларини сўраб, мустаҳкам сиҳат-саломатлик тиланди. Ушбу ташрифдан хурсандчилиги кўзида акс этаётган Расул Бобо кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун Президентимизга шу билан бирга Навоий вилояти ҳокимига ўз миннатдорчилигини изҳор этиб, дуо қилди.

                Шунингдек, Гулобод МФЙ Тошкент кўчасида истиқомат қилувчи 95 ёшни қаршилаган Исмоилов Райим ота хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олинди.

Райим бобо барчага йўқлаб келганликлари учун миннатдорлик билдириб, дуога қўл очар экан, дориломон кунларга етказгани, юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги учун шукроналик билдирди. Учрашувларда нуронийларга эсдалик совғалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Кармана туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати