01 101ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА

Кармана туман ҳокими ўринбосарлари Т.Уринов, Э.Кенжаев ва Ғ.Жумаевлар ҳамроҳлигида туман марказидан олис ҳудуд ҳисобланган Малик маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини ўйлантираётган муаммолари юзасидан сайёр қабули ташкил этилди.
Қабул жараёнида тумандаги корхона, ташкилот раҳбарлари ва тегишли масъул мутусаддилар иштирокида фуқароларнинг ҳар бир мурожаатларига алоҳида эътибор қаратилди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жойга эга бўлиш, моддий ёрдам, электр энергияси, кредит, ишга жойлашиш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.

01 102
Қабул давомида ҳар бир мурожаат раҳбарлар томонидан алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 7.08.2021 йил