- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 559
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги ПФ-5386-сонли Фармони, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4201-сон қарорини ижросини таъминлаш мақсадида:
Кармана туманида “Обод қишлоқ” дастури бўйича туманнинг “Шибзон” МФЙ ҳудудидаги Олчин, Урганжи ва Шибзон қишлоқлари танлаб олинди.
Кармана туманнинг “Шибзон” МФЙ ҳудудидаги Олчин, Урганжи ва Шибзон қишлоқлари туман марказидан 18-20 км олисда жойлашган, 1 та маҳаллада, 7 та қишлоқ жойлашган бўлиб, буларга Олчин, Шибзон, Урганжи, Янги обод, Янги Урганжи, Қиличобод, Тоғчи қишлоқлари киради. “Шибзон” МФЙ ҳудудида жами 1090та хонадонларда 4233 та аҳоли яшаб истиқомат қилиб келмодда.
Мехнат фоалият кўрсатиб келаётган аҳоли сони 940 нафарни ташкил этади;
Хорижда ишловчи аҳоли сони 26 нафарни ташкил этади.
Туманнинг “Шибзон” МФЙ ҳудудидаги Олчин, Шибзон, Урганжи қишлоқлари ҳудудида жойлашган ижтимоий объектлар:
2 та умумтаълим мактаблари,
1 та тез ёрдам шахобчаси,
1 та ёшлар мехнат гўзари,
3 та қабристон ҳамда
1 та масжид фаолият кўрсатиб келмоқда.
Қишлоқларда жами 68,2 км газ қувурлари мавжуд бўлиб, шундан 7,6 км газ қувури реконструкция қилиниб, 28,7 км газ кувурлари тартибга келтирилиб, ҳудуддаги барча газ қувурлари бўёқланади.
Қишлоқларда жами 37 дона газ тақсимлаш қурилмалари мавжуд бўлиб, шундан 12 донаси таъмирланиши режалаштирилган. Шунингдек қишлоқлардаги
18та оилага газ балон билан таминланиши режага киритилган. Қишлоқларга газ таъминоти бўйича 47 млн.сўм пул маблағлари ажратилиши режалаштирилган.
Шундан 6,9 км газ тармоғи таъмирланиб, 21,7 млн.сўм пул маблағи сарфланган бўлиб, белгиланган режани 78 % ташкил этади.
Режада 213та симёғочларни янгисига алмаштириш, 12,5 км ҳово электр узатиш тармоғига янгиланиш ҳамда мавжуд 8та трансформатордан 4таси таъмирлаш ҳамда 6та янги трансформатор ўрнатиш учун жами 712 млн.сўм пул маблағилари ажратилиши режалаштирилган.
Шундан, бугунги кунда 152 дона сим ёғоч бетон таянчларга алмаштирилиб, 7,9 км ҳаво электр узатиш тармоғи янгиланди. Бундан ташқари 2 та трансформатор янгиан ўрнатилиб, 6 та трансформаторлар капитал таъмирланди. Ушбу ишларни бажариш учун 301 млн.сўм пўл маблағи сарфланиб белгиланган режани 56,0 % ташкил этади.
Бундан ташқари, режадаги 31,0 км йўлдан 11 км шағал, 20 км асфалть қопламасини ётқизиш ҳамда 3 км пиёдалар юлакчаси қуриш учун 14784 млн.сўм пул маблағилари ажратилиши режалаштирилган.
Шу билан бир қаторда, 185та ёритиш устинларини урнатиш режага киритилган.
Бугунги кунда 14,5 км шағал, 5,0 км асфалть қопламаси ички хўжалик йўлига ётқизилиган ҳамда 3,0 км пиёдалар юлакчаси қуриш ишлари бажарилиб, 250 дона ёритиш устунлари ўрнатилиди. Бажарилган ишлар учун жами 3,2 млнд.сўмга яқин пул маблағи сарфланиб, умумий режани
53,0 % ташкил этади.
Ичимлик суви, “Навоий фуқоро лойиҳа” МЧЖ ҳамда Навоий вилояти “Сувоқава” ДУК Кармана туман филиали билан биргаликда Олчин, Шибзон, Урганжи қишлоқлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб режадаги 24 км ичимлик сув қувурларини янгисига алмаштириш учун лойиҳа экспертизадан ўтказилиб, пудратчи ташкилот аниқланди.
Шунингдек, ҳатлов натижасига кўра қўшимча 4,5 км ичимлик суви қурурларини янгилаш учун экспертизадан ўтказилиб, пудратчи ташкилот аниқланди.
Шунга кўра, пудратчи “Кармана Комрон” МЧЖ томонидан 10 км қазиш ишлари бажарилиб, 0,7 км ичимлик сув қурури ётқизилди ҳамда Шибзон сув иншоатида реконструкция ишлари бошланган.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
03.08.2019 й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 403
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5198-сонли ҳамда “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3305-сонли, шунингдек охирги икки йил давомида қабул қилинган 10дан ортиқ қонун ости хужжатлар мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ этишда ҳамда республиканинг бошқа ҳудудлари каби Кармана туманида хам қатор давлат, нодавлат ва оилавий мактабгача таълим муассасаларининг бунёд бўлишига олиб келди.
Туманда 2018 йил 1 январь холатида 18 та давлат мактабгача таълим муассасаси фаолият юритиб, тарбияланувчилар қамрови 24%ни ташкил этган.2019 йил 1 август холатига назар солсак, туманда бугунги кунда 3-7 ёшли 100017 нафар болаларни, 4212 нафари яъни 42,4% мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Шундан, 25 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 8 та нодавлат ҳамда 8 та оилавий мактабгача таълим муассасалари.
2019 йил якунида ”Обод қишлоқ” Давлат дастури дорасида 3 та давлат боғчалари, 10 нодавлат ва 12 та оилавий мактабгача таълим муассасаларида 2600 нафардан ортиқ ўринлар очилиши ҳисобидан, қамров даражаси 64% етиши мақсад қилинган.
Туман мактабгача таълим ташкилотларида таълим тарбия сифатига эътибор қаратиш, кадрларни малакаси ва тажрибасини ошириш, илғор хорижий тажриба асосида раҳбар ва тарбиячиларни замонавий менежмент ва педагогик технологиялар бўйича билимларини бойитиш борасида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Туманда боғча ёшидаги фарзандларимизни келгусида ҳам ақлий, жисмоний ва руҳий соғлом бўлишида мактабгача таълим тизими фидойилари ўзларининг муносиб хиссасини қўшишга уларга куч-ғайрат тилаб қоламиз.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
02.08.2019 й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 517
“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Кармана тумани бўлими томонидан оила қуриш арафасида турган ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш мақсадида “Бўлғуси келин куёвлар инновацион мактаби” ташкил этилди.
Жорий йилнинг 31 июль ва 1 август кунлари Мазкур мактабда Кармана тумани ФҲДЁ бўлимига никоҳдан ўтиш учун ариза берган 19 нафар никоҳланувчи ёшлар 18 соатлик ўқув дастури асосида ўқитилди. Ўқув машғулотларида ёшларга оилавий хаётда учрайдиган муаммолар ҳамда уларни оқилона бартараф этиш йўллари, оилавий муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, низоларнинг олдини олиш масалалари, соғлом турмуш тарзи, жинсий хаёт психофизиологияси тўғрисида маълумотлар берилди.
Ўқув машғулотлари хаётий ва касбий тажрибага эга, ўз соҳаси мутахассислари, яъни туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Шерматова, “Қосим Шайх” жомъе масжиди имоми М.Очилов, “Coworking” маркази иш юритувчиси, “Edu–Action” корхонаси “Study Abroad” бўлими ходими М.Нажмиддинова, “Оила” маркази вилоят бошқармаси ҳузуридаги ўқув курси психологи Н.Эрмаматова, Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши раиси в.б. – Ф.Юсупов, туман Адлия бўлими мутахассиси, тиббиёт ходимлари уролог Ш.Бозоров, акушер-гинеколог Г.Рўзиевалар томонидан қизиқарли ва интерфаол тарзида ўтказилди. Курс тингловчиларининг телефонлари “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг “Оила сабоқлари” мобил иловасига уланди, ҳар бир жуфтликка “Мустаҳкам оилага йўлланма” ёш келин-куёвлар ён дафтарчаси топширилади. Ўқув курси битирувчиларига “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими раҳбари ва туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан имзоланган Сертификатлар, ФХДЁ бўлими мудири Н.Тўраева томонидан никоҳ гувоҳномалари топширилди.
Ўқиш натижалари бўйича ёшлар ўртасида сўровнома ўтказилганда, барча ёшлар дарслар фойдали ва қизиқарли бўлганлигини, оилавий хаётда учрайдиган муаммолар ва қийинчиликларни бартараф этишда ёрдам беришини эътироф этдилар.
Мазкур ўқувлар ҳар ойда 1 марта ўтказилади.
“Оила” маркази туман
бўлими раҳбари Г.Джалилова
01.08.2019 й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 424
Туманда 2019-2020 йилларда жами 101та лойиҳалар амалга оширилиб, умумий қиймати 5,6 трлн.сўм миқдорида инвестициялар жалб қилиниши эвазига 2246та янги иш ўринлари яратилади.
Шундан;
Саноат йўналишида 31та лойиҳалар, қиймати 5,0 трлн.сўм, 1560та янги иш ўринлари, хизмат кўрсатиш йўналишида 40та лойиҳалар, қиймати 83,8 млрд.сўм, 407та янги иш ўринлари, Қишлоқ хўжалиги йўналишида 30та лойиҳалар, қиймати 172,6 млрд.сўм, 279та янги иш ўринлари яратилади.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинишида 2019-2020 йилларда жами 9та лойиҳалар, қиймати 249.0 млн.доллари эвазига 800 та янги иш ўринлари яратилади.
Жорий йилнинг 1 ярим йиллик холатига 30та лойиҳа умумий қиймати 44 млрд 291 млн сўм бўлиб, 208та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. 2019 йил январ – июль ойлари холатига жами 42та лойиҳа умумий қиймати 58 млрд 399 млн сўм бўлиб, 274та янги иш ўринлари яратилди.
Инвестция бўлим
бошлиғи М.Шарипов
02.08.2019 й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 438
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг раислигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган видео селектор мажлиси қарорининг V-бўлим, 34-бандидда белгиланган 5-ташаббус (хотин-қизларни иш билан таъминлаш ишларини тизимли ташкил этиш) бўйича Кармана туман Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан амалга оширилаётган ишларни жойлардаги ҳолатини ўрганиш юзасидан туман ҳокимининг 2019 йил 17 июндаги 01-31/ 37 сонли чора тадбирлар дастури қабул қилиниб, жорий йилнинг 22 июнь кунида мазкур семинар Кармана тумани худуди бўйича ўтказилди.
Ўтказилган семинар дастурида дастлаб, Кармана тумани “Арғун” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Паризода” тикувхонасига ташриф буюрилди. “Паризода” тикувхонаси раҳбари Жўраева Гулшода фаолият юритиб келаётган мазкур хонада 20 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган бўлиб, бугунги кунда иш билан банд бўлган хотин-қизлар томонидан мактаб ўқувчилари учун ягона мактаб формаси тикилиб, мактаблар ўртасида тузилган шартномалар орқали ўқувчиларга етказилмоқда.
Хотин – қизлар кўмитаси бош
мутахассиси Д.Шамсиддинова
01.08.2019 й