чиқинди

“Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Қарорга мувофиқ, Маиший чиқиндиларни ташиш қоидалари янги таҳрирда тасдиқланиб, Ўзбекистон “Ўзкоммунхизмат” агентлиги бош директорининг “Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи ўз кучини йўқотган деб топилди.
Қоидаларда, жумладан қуйидагилар белгиланди:
• маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишни ташкил қилиш тартиби;
• қаттиқ, суюқ, йирик габаритли ва қурилиш чиқиндиларини юклаш ҳамда ташиш тартиби;
• маиший чиқиндиларни полигонларга (чиқиндихоналарга) жойлаштириш тартиби;
• чиқинди ташишга ихтисослаштирилган транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишларини белгилаш тартиби;
• ихтисослаштирилган транспорт воситаси ва унинг экипажига, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилишга қўйиладиган талаблар.

 

Qalampir.uz
Tahririyati
08.11.2019 й

Китоб мутолаа 1Туман ҳокимлиги, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси ташаббуси билан ўтказилаётган “ҲАР ҲАФТАДА БИР КИТОБ МУТОЛАА ҚИЛАМИЗ!” интелектуал ўйининг навбатдаги 5 ноябрдаги 4-сонида Одил Ёқубовнинг Улуғбек хазинаси асаридан саволлар ўйналди. Ушбу 4-турда 25-сонли умумий ўрта таълим мактаби барча саволларга жавоб топган ҳолда ғолибликни қўлга киритди.


МУТОЛААГА ШОШИЛИНГ ДЎСТЛАР!
жамоларга омад тилаймиз.

 

Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
06.11.2019 й

Бугунги глобаллашув даврида шу нарса маълумки, хар қандай статистик тизим фаолиятининг самарадорлиги унинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш даражасига боғлиқдир. Давлат статистика қўмитасида 1997 йилда биринчи марта АКТ ҳақида сўз юритила бошлади. Айнан ўша йилдан бошлаб статистика ҳодимлари шахсий компьютерлар билан таьминлана бошланди ва ушбу жараён статистик маълумотларни электрон шаклда қайта ишлашга ўтиш учун биринчи қадам бўлди. Барча бўлинмаларида локал ҳисоблаш тармоқлари қурила бошланди. 2003 йилга қадар босқичма-босқич ҳисоблаш техникаси билан таьминланди. 2004 йилда статистика тизимида Марказий аппарат ва ҳудудий статистика бошқармалари ўртасида маьлумотлар узатишнинг уланиш тезлиги 128 кб/с. бўлган корпаратив тармоғи яратилди. 2008 йил охирига келиб, статистика ходимларининг иш жойларини компютер техникаси билан таьминланиши 74 % ни ташкил этди.

Сессяи 73Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг навбатдаги етмиш учинчи сессияси
К У Н Т А Р Т И Б И

 

1. Кармана тумани бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, халқ депутатлари Навоий вилоят ва Кармана туман Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказувчи Ягонаучастка сайлов комиссиялари аьзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Худудларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорининг тумандаги ижроси туғрисида.

Она тилимБугунги кунда ер юзида беш мингга яқин тил мавжуд бўлиб, ҳуқуқий мақоми, тутган ўрни, қўлланиш доирасига кўра уч турга бўлинади. Булар: 6 та халқаро тил (инглиз, француз, испан, рус, араб, хитой тиллари), 200 га яқин давлат тили (ўзбек, қозоқ, немис ва бошқа тиллар), қолган 4800га яқин тиллар-маҳаллий тиллар (на халқаро, на давлат тили мақомига эга бўлган тиллар) 1989 йилнинг 21 октябрида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилиши том маънодаги жасорат ва истиқлол сари қўйилган илк қадам сифатида улкан аҳамиятга эга.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллиги ҳамда она тили ва адабиёт фани ойлиги муносабати билан чора-тадбирлар режаси асосида жорий йилнинг 15 октябрь куни Кармана тумандаги умумтаълим мактабларида тадбирлар ўтказилди.
Жумладан;
1-мактабда “Тил-миллат руҳи”
25-мактабда “Онам алласидек бетакрор тилим”
28-мактабда “Тил-маънавият хазинаси”
29-мактабда “Тил-миллат руҳи”
31-мактабда “Тил билган-эл билар”
32-мактабда “Тил-маънавият хазинаси” мавзуларида очиқ дарслар ташкил этилди.
Ўтказилаётган тадбирларда Навоий Давлат педагогика институти ўқитувчилари ҳам ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Мазкур тадбирлар оммавий ахбарот воситаларида кенг ёритилиб, 1 ва 25-умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилган тадбирлар Ўзбекистон-24 ҳамда Навоий вилоят телевиденияси орқали эфирга узатилишида тасвирга олинди.

Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
15.10.2019 й