- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 422
Кармана туманида “Обод марказ” лойиҳаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 12-13 март кунлари Навоий вилоятига ташрифи давомида берган топшириқларига мувофиқ йил сўнгига қадар Обод туман маркази лойиҳасини амалга ошириш бўйича аниқ ва режали топшириқлар берилган эди.
Жумладан:
Йўлларни таъмирлаш соҳасида жами қиймати 5,2 млрд. сўмлик 2,5 км йўлга асфальт ётқизиш, 3 км пиёдалар йўлакчаси ўрнатиш. Туман марказидаги “Гулбоғ” асосий кўчаси 0,5 км қисми 5 метрга кенгайтириш, 3 км янги латок ўрнатиш режага киритилган. Йўлларни ёритиш учун 70 та ёритиш устунлари жойлаштириш ҳамда 150 метр велосипед йўлакчасини қуриш ишлари бошланган. (А.Темур кўчасида 1,0 км, Гулбоғ кўчасида
0,5 км. Т.Малик кўчасида 1,0 км). Шу кунга қадар йўллар таъмирланишида 8% (400 млн. сўм)лик ишлар амалга оширилди.
Шунингдек, туман марказидаги Темур Малик кўчасининг асфальт ётқизиш ишлари, дастур доирасида бажарилиши лозим бўлган йўл қурилиш ишларига маблағ ажратилиши кутилаётган бўлиб, 2019 йилнинг 3-чораги якунлари маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисмидан режадаги барча ишлар тўлиқ бажарилиши таъминланади.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
23.09.2019 й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 440
Инсон қачон бахтли бўлади? Қачонки атрофдаги кишиларнинг меҳри ва эътиборини ҳис қилсагина ҳаётдан рози бўлиб яшайди. Инсоний қадр, шаън ва ғурур улуғланаётган бугунги жамиятимизда ана шу юксак мезонлар асл қадрият сифатида янада сайқал топаётгани кишини хушнуд этади.
Хабарингиз бор, энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрами арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотларига эга бўлди. Шулар қатор мен ҳам Президентимиз томонидан “Жасорат” медали билан тақдирландим. Бу эътироф нафақат мени, балки бутун оиламни, қолаверса мен билан елкама елка ишлаётган оддий инсонлар – ҳунармандларнинг ҳам кўнглини тоғдек кўтарди.
Ҳаёт – кишини курашга чорлайди. 17-18 ёшларимда болалик беғуборликлари аста чекиниб тирикчилик ташвишлари гарданимга тушаётган маҳал, туғма жисмоний имкониятим чекланганлиги учун ўзимни жамиятдан четга сурмай, бирор касб эгаси бўлишга қарор қилдим. Ўзим ҳавас қилган уста заргарга шогирд тушиб, бир неча йил давомида шу соҳани чуқур ўргандим. Ўша даврлардан буён, мана 15 йилдан ошибдики, халққа хизмат қилиб келаяпман.
“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси сифатида уюшманинг туман бўлими кўмаги билан фаолиятим давомида бир неча бор “Ташаббус” кўрик танловларида қатнашиб, вилоят миқёсида ғолиб бўлганман. Республика миқёсида ва қолаверса вилоятимизда ташкил этилаётган ҳунармандчилик кўргазмалирда қатнашиб келмоқдаман. Шогирдлар етиштираяпман. Олдинда режаларим кўп. Бугунги кунда Навоий шаҳридаги марказий деҳқон бозорида якка тартибдаги тадбиркор сифатида ишлаётган бўлсам, келгусида фаолиятимни кенгайтирмоқчиман. Заргарликка қизиқувчи ёшлар учун мазкур соҳа сирларини ўргатиш ва бошқа қулай шарт-шаротиларга эга хизмат кўрсатувчи бино ташкил этиш ниятим бор.
Менинг юрт тараққиёти йўлида баҳолиқудрат амалга ошираётган ушбу саъй-ҳаракатимни юксак қадрлаб, эътироф этган давлатимиз раҳбарига, қолаверса туман ва вилоят ҳокимига чуқур миннатдорчилик билдираман. Бу ишонч, эътибор мени ҳамиша янги марраларга чорлайди.
Зохиджон АДИЛОВ,
“Жасорат” медали соҳиби.
20.09.2019й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 391
ҚУҚОН ШАҲРИДА БЎЛИБ ЎТГАН, ХАЛҚАРО ҲУНАРМАНДЧИЛИК ФЕСТИВАЛИДА
КАРМАНА ТУМАНИДАН ИШТИРОК ЭТГАН ЖАЛИЛОВА ДИЛБАР ЎЗИНИНГ
КЎРГАЗМАЛИ ЧИҚИШИ БИЛАН НАМУНАЛИ ДЕБ ТОПИЛИБ,
СЕРТИФИКАТ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 399
Кармана тумани ҳокими Ф.Умаров тумандаги “Талқоқ” маҳалласи ҳудудига қарашли Талқоқ-2 массивида бўлиб, аҳоли билан учрашув ўтказди. Бунда Навоий вилоят “Qishloq Qurilish Invest” МЧЖ шаклидаги инжинеринг компанияси, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ва қурувчи ташкилот иштирокида кўп қаватли уй-жойларни техник ҳолатини сақлаш, унга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ва уйларни қурган пудратчи ташкилотнинг 1 йиллик кафолат муддати мавжудлиги шу муддатда камчиликлар юзага келган тақдирда қурувчи ташкилот томонидан ушбу мавжуд камчиликларни бартараф этиш белгиланганлиги тўғрисида фуқароларга тушунчалар бериб ўтди.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
18.09.2019 й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 417
Кармана туманида мавжуд умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчи-ёшларнинг маънавий салоҳиятини юксалтириш ва экстремистик оқимлар, миссионерлик билан боғлиқ ёт ғоялардан асраш, шунингдек, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ҳамда таълим-тарбия сифатини ва самарадорлигини ошириш, одам савдосига қарши курашиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказиш манзилли режа-дастури имзоланиб ижрога йўналтирилди. Ушбу манзилли режа дастур асосида бугун 16-сентябрь тумандаги 9 ва 29-умумтаълим мактабларида “Жахолатга қарши маьрифат шиори” остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
16.09.2019 й