- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 390
КАРМАНАЛИК ФИДОИЙЛАР “МЕҲР-САХОВАТ” КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги фармонига кўра, “Меҳр-саховат” кўкрак нишонларига муносиб кўрилган Кармана туманидаги 21 нафар тадбиркор, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларига бугун ҳокимлик биносида мукофотлар тантанали равишда топширилди.
– Дунё бўйлаб кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда беғараз ҳомийлик ёрдамингиз ҳамда эзгу ишларингиз билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётганингиздан миннатдорман, – деди Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров ўз сўзида. – Бугун бундай кўкрак нишонлари ҳақиқий эгаларига, муносиб инсонларга берилди. Сизнинг хизматингиз ҳар қандай мукофотга лойиқ ва бунинг учун сизларга халқимиз номидан раҳмат деб қоламиз.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
29.09.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 353
Йўлинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур
Кармана туманидаги таъмирталаб аҳволга келиб қолган асосий ва ички хўжалик йўлларини таъмирлаш ишлари ҳар йили туман манзилли дастури асосида амалга оширилмоқда. Хусусан, 2020 йил давомида мазкур дастурга асосан 10 километр йўлни мукаммал ва жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача туман бўйича ички хўжалик йўлларининг 5,5 километри мукаммал, 2,5 километри қайта реконструкция қилинди. Жумладан, туманнинг маъмурий маркази бўлган Кармана шаҳрининг марказий кўчаларининг таъмирталаб 1400 метрига асфальт ётқизиш ишлари режалаштирилган бўлиб, белгиланган ишлар деярли ўз якунига етай деб қолди. Таъмирланаётган йўлларнинг четига ўрнатилиши мўлжалланган 0,7 километр лоток ариқларнинг 256 метрига жойлаштириш ишлари бажарилди. Йиллар давомида таъмирталаб, эътибордан четда қолган, бугун эса таъмирланиб, четларига замонавий тунги ёритиш чироқлари ўрнатилган кўчаларнинг кечки манзараси кундузгидан асло қолишмайди. Йўл қуришдек савобли ишларни амалга ошираётган бунёдкор йўлчилардан маҳаллий аҳоли жуда мамнун.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
25.09.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 365
Кармана туманида корхона ва ташкилотлар фаолиятининг умумий таърифи
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри (КТЯДР) ахборот-маълумотнома тусидаги, вақти-вақти билан янгилаб бориладиган маълумотлардан иборат бўлган автоматлаштирилган тизим ҳисобланиб, ягона классификациялар тизими асосида корхоналар ва ташкилотларнинг давлат ҳисобини ва уларни идентификациялаштиришни таъминлайди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 391
Карманада ҳунармандчилик бозори ташкил этилди
Кармана тумани “Сардоба” МФЙ ҳудудида жойлашган “Работи Малик Сардобаси” ва “Работи Малик” карвонсаройи меъморий ёдгорликлар тасарруфида туризмни ривожлантириш ва туманимиз ёш ҳунармандларининг сеҳрли қўлларида яратилган маҳсулотларини юртдошларимиз ҳамда хориждан ташриф буюрадиган меҳмонларга улашишда кенг йўл очилди.
Ушбу “Ҳунармандчилик маркази” Навоий вилоят прокуратураси ташаббуси билан, туман прокуратураси ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди...
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 349
КАРМАНА ТУМАН ҲОКИМИ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗДИ
Кармана тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Фахритдин Умаров “Малик” МФЙ аҳолиси муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдамлар кўрсатиш юзасидан сайёр қабули ўтказди.
Учрашувда дастлаб, туман ҳокими Ф.Умаров миллий бойлигимиз бўлган пахта ҳосилини нест-нобудгарчиликсиз, тез кунларда йиғиб олишда теримчиларни жалб этиш ва уларга яратилган шарт-шароитлар, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш лозимлиги тўғрисида тавсиялар берди.
Шундан сўнг фуқаролар томонидан билдирилган уй-жой, саломатликни тиклаш, йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик фаолияти учун ер майдонлари ажратиш ва моддий ёрдам каби масалаларда мурожаатлар қабул қилинди.