- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 406
Аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар уларни рўйхатга олиш асосида олинади. Шунга қараб ўтмиш ва бугун ҳақида фикр-мулоҳаза юритиш ҳамда келажакни фаразлаш мумкин. Шунингдек, бу аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумот олишнинг ягона манбаи ҳамдир.
Бундай жараёнлар қадимги Греция, Вавилон, Месопотамия, Рим, Хитой, Япония ва Мисрда ўтказилган. Лекин, бу аксар ҳолларда солиқ йиғиш, яъни бож олиш ҳамда ҳарбий мақсад учун қаратилиб, фақат эркаклар рўйхатга олинган.
Аҳолини расмий рўйхатга олиш 1790 йил АҚШда, кейинчалик 1800 йил Швеция ва Финляндияда, 1801 йил Англия, Дания, Норвегия ва Францияда ўтказилган. Аммо, бу узоқ муддатга чўзилган. Масалан, АҚШда аҳолини рўйхатга олиш ишлари 18 ой давом этгани ҳақида маълумотлар бор.
ХIХ асрга келиб, аҳолини рўйхатга олиш кенгайди. Европа мамлакатларида статистика ташкилотлари тузилиб, бу борада илмий дастурлар ишлаб чиқилди. Хусусан, ХIХ аср охирида дунё аҳолисининг 21 фоизи рўйхатга олинган бўлса, ХХ аср бошида
54 фоиз аҳоли рўйхатдан ўтказилган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин 151 та давлатда, 1965-1974 йиллар 179 та давлатда аҳоли рўйхати ўтказилган.
Буюк Британияда 1920 йили Қўшма Қиролликда аҳолини рўйхатга олиш қонуни қабул қилинган. Мамлакатда аҳолини рўйхатга олиш ҳар ўн йилда, одатда, апрел ойи ўтказилади.
Ҳозир деярли барча давлатларда аҳолини рўйхатга олиш олиб борилмоқда.
Манбаларда келтирилишича, Ўзбекистон ҳудудида дастлабки аҳоли рўйхати 1897 йил ўтказилган бўлиб, бу оилалар сони, аҳоли сони, ёши ва жинси, этник таркиби, туғилиш, ўлим каби демографик жараёнлар ҳақида тассаввур ҳосил қилишга ёрдам берган. 1926, 1939, 1959, 1970, 1979 ва 1989 йиллар ҳам аҳолини рўйхатга олиш ишлари ташкил этилган. Аммо мустақилликдан сўнг бу каби ишлар бажарилмаганди.
Президентимизнинг 2019 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонида алоҳида банд сифатида Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.
Қонун лойиҳасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг мақсади, тартиби, даври ва муддатларини аниқлаш, унда замонавий технология ва услуб асосида аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш, жисмоний ва юридик шахсларни ушбу жараёнларга қатнашиши учун аниқ механизмлар ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш манбаларини белгилаш, якуний натижаларни амалга ошириш учун ташкилий-амалий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирларни келтириб ўтиш назарда тутилган.
Узоқ йиллар юртимизда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмагани боис аҳоли сони, ёш-жинс таркиби, ҳудудий жойлашуви ва бошқа ижтимоий-демографик ўзгаришлар борасида аниқ маълумотлар йўқ.
Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепцияси» тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясида аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг мақсади ва асосий вазифалари ёритилган бўлиб, тадбирни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш босқичлари белгиланган.
Кармана туман статистика
бўлими бошлиғи в.в.б
М.Сафаров
01.08.2019 й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 428
Туманимиздаги 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Шарофиддин Бобомуродов годжи мевали ўсимликни етиштирди.
“Тибет барбариси”, “Хитой деразаси” каби номлар билан маълум бўлган, асосан Тибет ва Хитойда етиштириладиган годжи мевасининг асосий фазилати шундаки, унинг таркибида саратонга қарши минерал бўлиб, табиатда жуда камёб ҳолда учрайди.
— Мен бу ўсимлик билан қизиқиб қолдим ҳамда уни юртимизда ўстириш мақсадида интернет тармоғи орқали буюртма бериб, уруғини 2 ой деганда қабул қилиб олдим. Ҳозирда годжи мевасини ўзимизнинг томорқамизда етиштирмоқдаман, — дейди Ш. Бобомуродов.
Ушбу меванинг номи “Узоқ умр кўриш” деган маънони англатади. У инсон организмининг кучқудратини оширувчи озиқовқат маҳсулоти сифатида Осиёда биринчи ўринда туради.
Жамшид МУСАЕВ,
Ўзбекистон ёшлар
иттифоқи туман
Кенгаши бош мутахассиси.
15.11.2018
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 482
Жорий йил куз ҳамда 2019 йил баҳор мавсумида кўкаламзорлаштириш, манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида вилоят ҳокими фармойиши асосида воҳамизда тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, ишлаб чиқилган тадбирлар режасига кўра 20 октябрдан 20 декабргача корхона-ташкилотлар, хизмат кўрсатиш, ижтимоий соҳа объектлари ҳудудлари, қишлоқ ва хонадонларда, автомобиль йўллари атрофлари ҳамда фермер хўжаликлари экин ерларининг четларида жами 380 минг туп терак, акация, заранг, қайрағоч, шумтол, каталка, эман, япон сафораси, шарқ туяси, ёнғоқ каби турли мевали, манзарали ва 107 минг туп бошқа турдаги дарахт кўчати ўтқазилиши белгиланган.
Манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари етиштириб бериш вилоят Ўрмон хўжалиги, ҳудудий ободонлаштириш бошқармалари, кўчат етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Туманимизда ҳам айни мавсумда 55,6 минг туп дарахт кўчати ўтқазиш ишлари олиб борилаяпти. Бунинг учун жами 398,5 миллион сўм сарфланади.
— Ота-боболаримиз ҳар бир туғилган фарзанд учун мевали ва манзарали дарахт кўчати ўтқазишгани бежиз эмас, — дейди туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бош мутахассиси М. Ражабова. — Бу азал-азалдан бизда экологик маданиятнинг инсон камолоти, унинг маънавияти билан чамбарчас боғлиқ эканлигини билдиради. Бугунги олиб борилаётган ишларимиз ҳам бевосита ана шундай қадриятларга ҳамоҳанг.
Мазкур чора-тадбирлар келгуси йил баҳор мавсумида белгиланган режа асосида давом эттирилади. Ушбу даврда ҳам вилоятимиздаги маҳалла, гузарлар, кўчалар, хонадонлар, асосий йўллар атрофлари ҳамда ижтимоий, ишлаб чиқариш соҳалари объектлари, чўл ва яйлов ҳудудларида 929,3 минг туп манзарали дарахт, 600 минг туп ёнғоқ кўчат, 390 минг дона турли дарахт қаламчаси ўтқазилади.
Ўз мухбиримиз.
01.11.2018
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 465
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан туманимиздаги “Ниҳол” тантаналар уйида байрам тадбири ўтказилди.
Унда туман ҳокими Ф. Умаров иштирок этди ва сўзга чиқиб, соҳа вакилларини касб байрами билан табриклади.
— Бугун шифокорларимизнинг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, миллатимиз генофондини мустаҳкамлаш, оилада соғлом фарзанд туғилиши ва камолга етишини таъминлаш борасидаги фидокорона меҳнати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланмоқда. Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари орасида Ўзбекистон Қаҳрамонлари, Ватанимизнинг юксак мукофотлари соҳиблари кўпайиб бораётгани фикримизнинг далилидир. Касб байрамини кўтаринки руҳда нишонлаётган шифокорларимиз бундай ишонч ва эътиборга муносиб жавоб қайтариш мақсадида соҳага оид давлат дастурларида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, профилактика тадбирлари кўламини кенгайтириш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида фаол иш олиб бормоқдалар. Тиббиёт ходимларининг бу борадаги саъйҳаракатлари жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий хизмат сифатини янада ошириш, инсон манфаатларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз, — дея таъкидлаб ўтди Ф. Умаров ўз сўзида.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланиб келинади. Бу галги байрам тадбири ҳар йилгиданда кўтаринки кайфиятда ташкил этилди.
Анъанавий касб байрами арафасида “Йилнинг энг яхши шифокори” танлови кўтаринки руҳда ўтказилди. Шуниси эътиборлики, танловнинг республика босқичида туман тиббиёт бирлашмаси рентгенологи Иброҳим Ҳошимов иштирок этиб, “Йилнинг энг яхши нурдиагностикаси шифокори” номинацияси бўйича фахрли иккинчи ўринни ҳамда Алишер Қурбонов “Йилнинг энг яхши фтизиатор шифокори” йўналишиада учинчи ўринни эгаллади ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.
Танловнинг вилоят босқичида туман тиббиёт бирлашмаси ташкилийметодик бўлим мудири Исомиддин Надиров фахрли иккинчи ўринни эгаллади ва вилоят ҳокимининг “Фахрий ёрлиғи”га муносиб кўрилди.
Шунингдек, кўп йиллик самарали меҳнати туфайли тиббиёт ходимларидан бир гуруҳи туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ҳамда сиёсий партияларнинг “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
М. ЯКУБОВА.
Сурат муаллифи
С. АСЛОНОВ.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 486
23 октябрь куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилиб, унда 47 нафар номзод орасидан республика босқичида иштирок этадиган 5 нафар ғолиб аниқланди.
Таъкидлаб ўтиш лозим, юртимизда анъанавий тарзда ишбилармон тадбиркорлар ва фермерлар ўртасида ўтказилиб келинаётган мазкур кўрик-танловда қатнашиш истагида бўлганлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Жумладан, вилоятимизда сентябрь ойи давомида бўлиб ўтган қуйи босқичларда 500 нафарга яқин номзод иштирок этди.
Кенг аҳоли қатлами вакиллари қатнашган вилоят босқичида дастлаб иштирокчилар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳамда кўрсатилаётган хизматлар кўргазмаси намойиш этилди. Ҳакамлар ҳайъати ғолибларни танлаб олишда корхоналар фаолиятининг самарали йўлга қўйилгани, амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар, маҳсулотлар ва хизматларнинг сифатига алоҳида эътибор қаратишди.
Якуний хулосаларга кўра “Энг яхши тадбиркор” номинациясининг саноат йўналишига Қизилтепа туманидаги “Тошработ текстил” МЧЖ раҳбари Феруз Муродов муносиб кўрилган бўлса, хизмат кўрсатиш йўналишида “Қизилқум бахт барака” МЧЖга тегишли Навоий шаҳридаги “Grand Hotel” меҳмонхонаси раҳбари Илҳом Насриддинов фаолиятига юқори баҳо берилди. Шунингдек, Қизилтепа туманидаги “Наргис диёр” фермер хўжалиги раҳбари Дилшод Раҳмонов “Йилнинг энг яхши фермери”, деб топилди. “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” номинацияси нуроталик каштачи Гулмеҳра Исломовага насиб этди.
Эътирофлиси, туманимизда фаолият юритаётган “Экспорт продукт пласт” МЧЖ раҳбари Одил Саидов “Йилнинг энг ёш тадбиркори” сифатида кўриктанловнинг республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.
— Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи корхонамиз 2015 йилда ташкил топган, — дейди О. Саидов. — Бугунги кунда МЧЖда 7 нафар ишчиходим меҳнат қилмоқда. Жорий йилда Ҳазора қишлоғидан 60 гектар ер олиб, ушбу майдонда соя, қизил қалампир ҳамда кунгабоқар каби маҳсулотларни етиштирдик. Бундан ташқари, Талқоқ маҳалласи ҳудудида сунъий ҳовуз барпо этиб, бу ерда балиқчилик билан шуғулланаяпмиз. Келгусида маҳсулотларимизни экспортга йўналтириш, янги иш ўринлари яратиш устида иш олиб борилмоқда.
Ғолибларга Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгашининг қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.
Сирож АСЛОНОВ.
26.10.2018