Бандлик очилиш1

Давлатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрами арафасида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази янги бинода фаолият бошлади.

Оила 1Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги “Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-4342-сон қарорининг 6-банди “а” кичик банди ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” маркази ҳамда БМТнинг Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) “Ихтисослаштирилган ўқув тарбия муассасаларидан қайтган болаларни оилалари ва жамиятга реинтеграциялашуви жараёнини қўллаб-қувватлаш” қўшма лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа асосида жорий йилнинг 26 август куни Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар учун семинар-тренинг ўтказилди. Семинар лойиҳа тренери “Оила” маркази Кармана туман бўлими раҳбари Г.Джалилова ва Н.Эрмаматовалар томонидан интерфаол усулларда ўтказилди.
Семинарда Навоий ва Зарафшон шаҳри, Кармана, Навбахор, Хатирчи, Қизилтепа, Канимех ва Нурота туманидан, жами 16 нафар мутахассилар иштирок этди.
Семинар иштирокчиларига ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштирилган болалар оилаларини баҳолаш ва индивидуал реинтеграция режасини тузиш ўргатилди.
Семинар иши экспертлар Г.Ш.Куканянц ва Г.Нажмитдинова томонидан кузатиб борилди. 

Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
28.08.2019 й

МТМЖорий йилнинг 27 майида фойдаланишга топширилган Кармана туманидаги “Варқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган мактабгача таълим муассасаси 120 ўринли бўлиб, тадбиркор Қаҳҳор Халилов томонидан ташкил этилган. Ушбу муассасада машғулотлар узбек-корейс тилларида олиб борилади. Бугун кореялик тадбиркор ушбу таълим муассасаси меҳмони. Келажакда ушбу масканда Корея модели асосида таълим соҳасидаги ислоҳотларни янада ривожлантириш бўйича келишиб олинди. Корея Республикасининг тажрибаси албатта эътиборга молик ва ишонамизки, вилоятимизда мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларида бу борадаги Корея модели элементлари албатта ўз аксини топади.

Туман ҳокимлиги
матбуот ҳизмати
24.08.2019 й

456Навоий вилояти Навоий шаҳридаги “Амфитеатр” мажмуаси боғида илк бор ташкил этилган, “Узум сайли” фестивалида Кармана туман ҳокимлиги томонидан фуқароларга хуш кайфият улашда ўзининг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тадбир иштирокчиларига кўргазмали ветриналар тақдим этилди.

Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
26.08.2019 й

Кармана туманида 44 та туристик намойиш объектлари (ҳунармандлар устахоналари, кўнгилочар парк, музей) шу жумладан, 11 та архитектура ёдгорликлари, 28 та археологик объектлар, 1 та монументал санъат ёдгорликлари ва 1 та диққатга сазовор жойлар мавжуд. 
Ўтган 2018 йил давомида туманга жами 17 минг 297 нафар туристлар ташриф буюрган бўлиб, шундан 2 минг 708 нафар хорижий ва 14 минг 589 нафар маҳаллий сайёҳлар ташкил қилган, хорижлик сайёҳлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 135 фоизга ошган. Ташриф буюрган сайёҳларнинг асосий қисми Туркия, Франция, Россия, Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея, Қозоғистон, Эрон ва Хитойга тўғри келган. 
Туманда жойлаштириш воситалари сони 9 тани (259 та хона 425 ўрин) ташкил қилиб, шундан 3 таси 2018 йилда ишга туширилди, жумладан 2 та меҳмонхона, 1 та дам олиш маскани. Бунинг натижасида қўшимча 76 та меҳмон қабул қилиш имконияти пайдо бўлди.

меҳмонхона 55

Туманда 2019-2020 йилларда туризм салоҳияти ва инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида ташаббускорлар маблағлари, банк кредитлари, хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобига жами 12,0 млрд.сўм миқдоридаги 1 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.
Ушбу лойиҳа асосида, 25 та янги иш ўринлари яратиш режалаширилган. Жумладан, "Шарқ қурилиш сервис" МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 12,0 млрд.сўм бўлган 65 ўринли замонавий типдаги меҳмонхона қуриш;
Туманда 3 та “Оилавий меҳмон уйлари” мажуд бўлиб, булардан, “Само-2” МЧЖ, “Нигина-Сарвина” ОК, “Ал Одил” “Махмудзода Асадбек” ОК. Булардан “Само-2” МЧЖ ишга тушган бўлиб,қолган 2 таси ишга тушиш жараёнида.

меҳмонхона 2

“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида “Оилавий меҳмон уйи”ни ташкил этиш истагини билдирган 4 нафар талабгорлар рўйхати шакиллантирилди.
Самарқанд-Навоий-Бухоро йўлининг (М-37) Кармана қисмида жойлашган ерида, хусусан Работи Малик карвонсаройи ёнида туман ҳокимининг қарори билан 1.5 га ер майдони “Навоий ТУР” МЧЖга ажратилган бўлиб, хозирги кунда таклиф-лойиҳаси ўз тасдиғини кутмоқда. Лойиҳада шопинг маркази, СГШ, ресторан, туйялар саейри ҳамда мотель барпо этиб туристлар хизматига тақдим этиш кўзда тутилган. 
Ушбу лойиҳалар натижасида туманда қўшимча 65 ўринли, 40 ўринли ва 4 та “Оилавий меҳмон уйи”ларида 40 ўринли жойлаштириш маскани фаолияти йўлга қўйилади.

Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
20.08.2019 й