Президент ОАВ билан йиғШавкат Мирзиёев: Биз олий даражадаги минтақавий мулоқотни ривожлантиришнинг сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичига кўтарилдик Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев музокаралар анъанавий дўстлик ва ўзаро англашув руҳида ўтганини, давлат раҳбарларининг минтақада ишонч ва яхши қўшничилик муҳитини янада мустаҳкамлашга бўлган интилиши ва қатъий сиёсий иродасининг яққол ифодаси бўлганини таъкидлади.

7 БосқичТуманимиздаги вилоят Баркамол авлод мактабида “ҲАР ҲАФТАДА БИР КИТОБ МУТОЛАА ҚИЛАМИЗ” интеллектуал танловининг 7 босқичи бўлиб ўтди.
БАРЧАНГИЗНИ УШБУ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТАНЛОВГА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШГА ЧОРЛАЙМИЗ.

Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
28.11.2019 й

Сайлов хотин қизларЭркаклар билан хотин-қизлар ўртасидаги тўлиқ ва ҳақиқий тенглик қонун устуворлигига асосланган адолатли ва демократик жамиятнинг ғоят муҳим элементи ҳисобланади. Жамиятнинг яхлит ривожланиши ва унинг барча аъзолари фаровонлигининг оширилиши эркаклар билан хотин-қизларнинг тўлиқ ва тенг иштирок этиши учун тенг имкониятларни тақозо этади. Аёллар томонидан ўз инсон ҳуқуқларини тўла ва тенг амалга оширишлари мамлакатда тинчликни мустаҳкамлаш ва демократия учун энг муҳим аҳамиятга эга.
Айниқса ҳозирги глобаллашув даврида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Айниқса, аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш давр талабига айланмоқда.

кўринг хавас қилингТадбир давомида оилалардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этишда кўмаклашиш, бўлғуси келин-куёвларни иннавацион мактаб фаолиятини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш хотин-қизлар билан ишлаш ҳамда оилаларда маънавий-ахлоқий қадирятларни мустаҳкамлаш юзасидан сўз юритилиб, чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
26.11.2019 й

Сайлов расмиЎзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон– суверен демократик республика. Демократик республика бошқарув шаклини танлаган мамлакатларда халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи ҳисобланиб, давлат ҳокимияти органлари даврий асосда ўтказиладиган сайловлар орқали шакллантирилади.
Сайлов бу – давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканликларини таъминловчи қадриятдир.
Сайлов – фуқароларни танлаш ҳамда ўтган давр мобайнида ўтказилган ислоҳотларга муносабат билдириш имконияти, давлат ҳокимияти органларини шакллантириш воситаси, сайлов натижасида келгусидаги мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари аниқ бўлади.