- Подробности
- Категория: Ta'lim
- Просмотров: 374
Навоий вилоят “Ҳунарманд” бошқармаси томонидан Кармана туманидаги 9-сонли мактабгача таълим муассасасида "Мен ҳам ҳунарманд бўламан" шиори остида тадбир ташкил этилди.
Унда болажонларга ҳунармандчилик тарихи, бугунги кунда ҳунармандчиликка қаратилган эътибор тўғрисида бошқарма бошлиғи Ж.Жумаев атрофлича тушунтиришлар бериб ўтди. Шу билан биргаликда ўйинчоқлар ясаш фаолияти билан шуғулланувчи уюшма аъзоси Латофат Ҳусанова маҳорат дарсларини ўтди.
Тадбир якунида ҳар бир болажонга миллий қўғирчоқлар тақдим этилди.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
14.08.2019 й
- Подробности
- Категория: Ta'lim
- Просмотров: 393
Yurtboshimiz takidlaganlaridek kitobsiz taraqqiyotga, yuksak ma’naviyatga erishib bo’lmaydi.
Kitob o’qimagan odamning ham millatning ham kelajagi yo’q deganlaridek,
Karmana tumani 1 sektor hududidagi 28 maktab o'quvchisi Hamroyeva Nozima "Yosh kitobxon" Respublika tanlovining Navoiy viloyat bosqichida faxrli 4-o'rinni qo'lga kiritdi.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
08.08.2019 й
- Подробности
- Категория: Ta'lim
- Просмотров: 689
ЮКСАК МАСЪУЛИЯТ ҲИССИ
Мустақиллик йилларида ёшлар камолотига алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг таълим олишлари, эркин ва баркамол шахслар бўлиб вояга етишлари учун барча шароитлар яратилди. “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида тизимда туб ислоҳотлар амалга оширилиб, барча фанларни чуқур ўрганиш, айниқса чет тилларини ўзлаштириш устувор белгиланди. Бинобарин, бугунги давр талабини ҳисобга олганда ҳам чет тилини ўрганишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Зеро, истиқлол ёшларимизга чет давлатларда таълим олиш имкониятларини туҳфа этиб, жонажон Ўзбекистонимизнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциясини таъминлаш, республиканинг жаҳондаги мавқеи ва обрў-эътиборини мустаҳкамлашда чет тили беқиёс аҳамиятга эга. Шу боисдан ҳам бугунги кунда, ҳаттоки, мактабгача таълим муссасасидан бошлаб, бутун ўн икки йиллик мажбурий таълим давомида олий ўқув юртларида чет тилини ўқитиш кенг кўламда йўлга қўйилган.
Мен фаолият олиб бораётган Навоий тиббиёт коллежида ҳам чет тилини ўқитиш ва ўқувчиларнинг чет тилидаги оғзаки ва ёзма нутқини ўстириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Авваламбор, таълим жараёнлари барча қулайликларга эга синф хоналарида олиб борилиб, замонавий ахборот воситалари ва компьютер технологияларидан кенг фойдаланилаяпти. Боиси, аудио ва видео воситалари чет тилини ўргатишнинг энг самарали усулларидан бири сифатида ўқувчи талаффузини равонлаштиради.
Маълумки, чет тили дарсларини ташкил этиш, уни самарали усуллар билан олиб бориш жуда мураккаб жараён ҳисобланади. Ўқувчилар билан мулоқотга киришиш анча қийинчиликлар туғдиради. Бундай мулоқот жараёнида турли ахборотлар узатилади, ўз навбатида ахборотни қабул қилиб олган киши ушбу ахборотга ўз муносабатини билдириши талаб қилинади. Таъкидлаш керакки, чет тили дарсларида ташкил этиладиган мулоқот ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини тўғри ва самарали ташкил қилишни, уни изчиллик билан бошқаришни, ўқитувчининг ўқувчи билан ўзаро фикр алмашинувини ҳамда ана шу мураккаб жараёнда ўқувчиларнинг ёзма ва оғзаки нутқ малакаларини шакллантиришни, уларни ривожлантиришни кўзда тутади. Бугунги кун шу жараёнларни ҳисобга олган ҳолда биз педагоглардан ўз устимизда тинимсиз ишлашни, ўқиб-ўрганишни талаб этади. Бугун биз дарсларни оддийгина усул билан олиб бора олмаймиз. Ҳар бир дарсда биз бирор бир педагогик технологиядан фойдаланишимиз зарур. Шундай усуллардан бири дарсда дидактик сўзлар ўйинининг ташкил этилиши ва унинг муваффақиятли ўтказилиши ўқувчилар онгли фаолиятининг фаоллашуви, билимларни пухта эгаллаш воситаси сифатида муҳим рол ўйнайди. Шунингдек, ўқувчиларнинг чет тилига бўлган қизиқишларини оширишга хизмат қилади. Бундай ўйинларда иштирок этиш ўқувчиларда жамоа бўлиб ишлаш, дўстона муносабатда бўлиш, диққат-эътиборини жамлаш, хотирани мустаҳкамлаш хусусиятларини ривожлантиради. Дарс жараёнида дидактик ўйинлар ўқувчиларнинг чет тилидаги нутқни эшитиш, ундан хулоса чиқариш қобилиятларини тарбиялайди, ўқувчиларнинг нутқ маданиятини оширади. Ўқув жараёнида дидактик ўйинларнинг тўғри ва самарали ташкил этилиши дарсда ўтилган мавзуларни эслаб қолиш, ўқув материалини тез ўзлаштириш, уларни онгли равишда, ёддан такрор айтиб бериши орқали хотирани мустаҳкамлаш, ўрганилган сўз ва ибораларни ўз нутқларида қўллаш малака ва кўникмаларини шакллантиради ҳамда маълум даражада ривожлантиради.
Мустақил Ватанимизнинг равнақи учун келажак ёшларимиз тўла билимли, зукко ва дунё тан оладиган мутахассис бўлиб етишишлари учун чет тилларини билиш инкор этиб бўлмайдиган талаб эканлиги ҳозирда ҳар бир шахс тўла англаб етган ҳақиқатдир. Айни дамда бу ҳақиқат биз педагогларнинг зиммамизга янада юксак масъулият юклайди. Аммо биз бундай бурч ва масъулиятдан асло чарчамаймиз, аксинча, шундай касб эгаси эканлигимиздан фахрланиб, юксак куч-ғайрат билан ишлаймиз. Мустақил Ватанимиз равнақи учун баркамол шахсларни тарбиялаб бераётганлигимиздан ниҳоятда мамнунмиз.
Сабоат ХЎЖАНАЗАРОВА,
Навоий тиббиёт
коллежи ўқитувчиси.
03.04.2017
- Подробности
- Категория: Ta'lim
- Просмотров: 763
“ХАЙР, МАКТАБ-САЛОМ, КОЛЛЕЖ!”
Вилоятимиздаги барча умумтаълим мактабларида бўлгани каби туманимиз таълим муассасаларида ҳам ушбу шиор остида тадбирлар уюшқоқлик билан ўтказилди.
25 май куни туманимизда 1514 нафар ўқувчи мактаб билан хайрлашди. Энди улар ўзлари танлаган йўналиш ва мутахассислик бўйича академик лицей ёки касб-ҳунар коллежида таълимнинг кейинги босқичини давом эттиради.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда таълим тизими тубдан ислоҳ қилинди.
- Подробности
- Категория: Ta'lim
- Просмотров: 771
КИТОБХОНЛИК ТАРҒИБОТИГА БАҒИШЛАНДИ
Вилоятимизда “Ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш” мавзусида республика семинари бўлиб ўтди.
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда Ўзбекистон халқ артисти Э.Комилов, “Янги аср авлоди” нашриёти директори Э.Абдураҳмонов ва бошқалар мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва санъатимизни янада ривожлантириш, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ижодкорларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Тадбир Навоий шаҳридаги “Камолот” китоб дунёси” дўкони фаолияти билан танишишдан бошланди. Бу ерда 400 дан зиёд номдаги китоблар сотилмоқда.
Ёшлар марказида китоблар кўргазмаси ва савдоси ҳамда таниқли шоир-ёзувчилар, театр ва кино актёрлари иштирокида “Мен севган китоб” мавзусида учрашув ташкил этилди.
– Биз – урушдан кейинги авлод оғир замонларда улғайдик. Шу боис, бугунги ёшларимизга ҳавасим келади, – дейди Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов. – Бугун фарзандларимиз учун ҳамма шароит бор, фақат ўқиш ва изланиш талаб этилади. Биз, катталар баъзида фарзандимизни китоб ўқимасликда айблаймиз. Аслида хатони ўзимиздан изласак тўғри бўлади, яъни ўзимиз ёшларга ибрат бўлишимиз керак. Давлатимиз раҳбарининг фармойиши нафақат мутасадди идораларни, балки ҳар бир ота-онани бу ишда фаол бўлишга ундайди.
Семинар давомида Нурота тумани ёшлари билан учрашув, Саид ота маҳалласида китобхонлик бўйича ижтимоий сўров ўтказилиб, Нурота ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида маҳалла ёшлари ва ўқувчилар иштирокида “Зукко китобхон” интеллектуал турнири ташкил этилди. Навоий давлат педагогика, Навоий давлат кончилик институтларида, Навоий шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалласида интеллектуал турнир ва “Менинг севимли китобим” социологик сўровлари ўтказилди.
Семинарда вилоят ҳокими Қ.Турсунов сўзга чиқди.
Нуриддин РАХИМОВ.
07.03.2017