Таълимга эътибор — келажакка эътибор
Бугун Кармана туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Навоий вилоят ҳокими К.Турсунов раислигида 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида Кармана тумани Халқ таълими тизимида эришилган ютуқ ва камчиликлар муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда таълим сифатини ошириш бўйича тегишли мутасаддиларнинг таклиф ва берган маълумотлари тенгланиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди. Шунингдек, 2019/2020 ўқув йили битирувчиларининг олий таълим муассасасига кириш кўрсаткичи юқори бўлган мактаб директорларига вилоят ҳокими томонидан ўн миллион сўмлик сертификатлар топширилди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
12.11.2020 йил