ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!
21 – октябрь Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Кармана туман 2-сонли мусиқа ва санъат мактабида “Она тилим – жону дилим” шиорида байрам тадбири ташкил этилди.
Маънавий-маърифий тадбирда туманимиз ёш ижодкорлари ёзувчи ва шоирлари, санъат ва маданият намояндалари ва талаба-ёшлар иштирок этди. Унда ўзбек тилининг улуғворлиги, бежирим, жилолиги эътироф этилиб, табриклар ва дил изҳорлари айтилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланган ушбу тадбир кечасида, туман Маданият бўлими ва 2-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари ижро этилиб, иштирокчиларга хуш кайфият улашилди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
21.10.2020 йил