АЛИФБЕ14 СЕНТЯБРЬ КУНИ КАРМАНА ТУМАНИДАГИ 29 ТА УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА АНЪАНАВИЙ ШАКЛДА ДАРС ЖАРАЁНИ БОШЛАНАДИ

7 сентябрь кунидан эътиборан очилган мактабларни ҳисоблаганда 14 сентябрь куни очиладиган жами мактаблар сони 29 тани ташкил қилади. (1-3-4-5-6-7-8-9-10-12-13-14-15- 16-17-18-19-20-21-22-23-24-25-26-27-28-29-31-32-мактаблар)

2-,30- умумталим мактабларида олиб борилаётган қурилиш ишлари сабабли октябрь ойига қадар индивидуал тарзда жойлардаги ҳақиқий ҳолат ҳамда соғлиқни сақлаш тизими хулосаларига мувофиқ фақатгина Маҳаллий Кенгаш депутатларининг рухсатидан сўнг очиш белгилаб олинган.

Бундай қарор ҳудуддаги эпидемиологик вазият, ўқитувчиларда аниқланган коронавирус кўрсаткичи, ҳудуддаги соғлиқни сақлаш тизимининг вазиятга тайёрлигидан келиб чиқиб қабул қилинади.

Бунда ҳар бир ҳудуд индивидуал тарзда ёндашаётганлигини ҳам алоҳида қайд этиш мумкин. Дастлабки ҳафталарда барча ҳудудларда асосан бошланғич синф ўқувчилари анъанавий таълим шаклига жалб қилиш белгилаб олинди.

Ҳар бир худуд кесимида фаолияти тикланаётган мактаблар тўғрисидаги маълумотлар тегишлилиги бўйича Кармана туман ҳокимлиги ва туман халқ таълими бўлимларининг расмий веб сайтлари ва ижтимоий тармоқларида эълон қилиниши белгиланган. Шу билан биргаликда, тумандаги барча умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган синф раҳбарлари орқали барча ота-оналар хабардор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, мактаби фаолиятини тикламаган ўқувчиларнинг таълим олиши “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар ва туман мактаблари томонидан ташкил этилган телеграм ижтимоий тармоғи орқали ташкил этилган гурухлар орқали таъминланади.

Онлайн мактаб лойиҳаси доирасида дарслар жадвали кунлик равишда туман халқ таълими бўлимининг расмий интернет саҳифалари орқали эълон қилиб борилади.

Фурсатдан фойдаланиб, ота-оналардан мазкур жараёнга масъулият билан ёндошишларини, анъанавий шаклда фаолиятини бошлаётган мактаблар жамоасидан санитария қоидаларига қатъий риоя қилишни, фарзандларимиз ва яқинларимиз саломатлигини сақлашларини сўраб қоламиз.



Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
14.09.2020 йил