ТАЪЛИМКармана туман мактабларида таълим жараёнлари бошланди

Бугун 10 сентябрь куни Кармана туманидаги 9 та умумтаълим мактабларида анъанавий шаклда таълим жараёни бошланди.

Ўқувчилар хавфсизлиги учун таълим муассасаларида санитария-гигиена талаблари ўрнатилиб, туман кенгашининг 13 сессияси қарорига кўра, тажриба тариқасида дарс соатларига рухсат берилди.

2020/2021 ўқув йилида Кармана туманидаги 31 та мактабда 21965 нафар ўқувчи таълим олиши кутилаяпти. 2309 нафар бола эса 1-синфга боради.

Туманимиз ёшлари ҳам анчадан бери орзиқиб кутган, жонажон мактабларига қайтишмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
10.09.2020 йил