КАРМАНАЛИК СПОРТЧИЛАР ҒОЛИБЛАР САФИДА
Карманалик ёшлар халқаро, республика миқёсидаги турли спорт мусобақаларида шохсупанинг юқори поғоналарини эгаллаб келишмоқда.
Жумладан, тумандаги “Қалқон” спорт жанг санъати клубида спортнинг қўл жанги тури билан мунтазам шуғулланиб келаётган ёшлар бугун республика босқичларида фахрли ўринларни қўлга киритиб, чемпион деган шарафли номга эга бўлишди. Ана шундай истеъдодли ёш спортчилардан бири клуб аъзоси, тумандаги 7-умумтаълим мактаби ўқувчиси Дилнавоз Каримовадир. Д.Каримова 2018 йилдан буён қўл жанги санъати бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатларида фахрли биринчи ўринни эгаллаб, олтин медалларни туманимизга олиб келмоқда. Унинг клубдоши 22-умумтаълим мактаби ўқувчиси Моҳичехра Юсупова эришган ютуқлар ҳам анча салмоқли. У жорий йилнинг май ойида 16-17 ёшли қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида фахрли 2-ўринни қўлга киритди. Туманимизнинг умидли ёш спортчиларидан бири, 5-умумтаълим мактаби ўқувчиси Салаев Далер ҳам қўл жанг бўйича ўғил болалар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида фахрли 3-ўринни эгаллади.
Кармана туманидаги “Қалқон” спорт жанг санъати клуби раҳбарининг айтишича, ёш спортчилар орасида чемпионлик сари астойдил ҳаракат қилаётган ёшлар талайгина. Ёшларнинг бу каби спортга бўлган қизиқишлари келажакда уларни жахон, республика ареналарида юқори ўринларни эгаллаб, юртимиз байроғини юксакларга кўтаришларига ишонамиз.
Кармана туман ҳокимлиги ахборот хизмати 7.06.2021 йил