13 4САЛОМАТЛИК САРИ 5000 ҚАДАМ

2021 йил 3 апрель куни Кармана туманида ўтказилган “Саломатлик сари 5000 қадам” пиёда юриш марафони эрталабки бадантарбия машғулотлари билан бошланди.

Тадбир туман ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда ички ишлар бўлими ҳамкорликда ташкил этилиб, мазкур пиёда юриш акциясида “Янги авлод” истироҳат боғи олдидан “Ёшлик” стадионигача бўлган масофа босиб ўтилди. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг жорий қилиш, айниқса, ёшларни спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида ташкил этилган ушбу акцияда ёшу кексалар фаол иштирок этишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати